понедельник, 29 мая 2017 г.

Болаларга ғамҳўрлик устувор вазифа


Ҳар йили бутун дунё бўйлаб 1 июнь куни “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” сифатида нишонланади. Билсангиз агар ушбу кун кўпчилик давлатларда “Халқаро болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни” сифатида ҳам эътироф этилади. Ҳар бир байрамлар каби ушбу байрамнинг ҳам  ўзига яраша  келиб чиқиш тарихи бор.бу барча учун бирдек қизиқ албатта.


Илк марта мазкур кунни нишонлаш ғояси 1925 йили Женевада болалар фаровонлигига бағишланган Бутунжаҳон конференциясида илгари сурилган. Ушбу конференция ўтказилиш санаси айнан 1 июнь кунига тўғри келганди.
Иккинчи жаҳон урушидан сўнг, болалар саломатлиги ва уларнинг ҳуқуқлари дунё ҳамжамияти олдидаги энг долзарб муаммолардан бирига айланди. 1949 йили Париж шаҳрида Халқаро аёллар демократик федерациясининг конгрессида болалар ҳуқуқларини камситишга қарши курашиш дунёнинг ҳар бир аҳолиси олдида турган бирламчи вазифалардан бири эканлиги таъкидланади ва йилнинг бир кунини айнан шу мавзуга бағишлашга келишиб олинади. Шу кун 1 июнь эди. Шу сабаб илк марта “Халқаро болалар куни” 1950 йилнинг 1 июнь кунида нишонланган эди.
Мана орадан неча йиллар ўтган бўлсада ушбу байрам кўтаринки руҳда ўтказилиб келинмоқда. Айтиш керакки юртимизда ҳам мустақиллик йилларининг илк кунлариданоқ болажонларга эътибор ва уларга ғамҳўрлик қилиш устувор вазифа бўлган. Шу жумладан болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳақида гап кетганда энг аввало кўз олдимизга “Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги Конвенция келади. Мазкур Конвенция Нью-Йорк шаҳрида БМТ Бош Ассамблеясининг 1989 йил 20 ноябрдаги 44/25-қарори билан қабул қилинган ҳамда 1990 йил 2 сентябрда 49-моддага мувофиқ кучга кирган. Ўзбекистон Республикаси мазкур Конвенцияга ЎзР Юқори Кенгашининг 1992 йил 9 декабрдаги N 757-XII Қарорига мувофиқ қўшилди ва мазкур у 1994 йил 29 июлдан кучга кирган.
Ушбу Конвенция БМТга аъзо давлатларнинг барчаси томонидан қабул қилинган. Фақатгина 3 та давлат: АҚШ, Жанубий Судан ва Сомали давлатлари Конвенцияни қабул қилмаган.Бугун эса ушбу азо давлатлар қатори Ўзбекистонда ҳам ҳар бир боланинг барча ҳуқуқлари, ҳеч қандай камситишларсиз, ирқи, тана ранги, жинси, тили, дини, сиёсий ёки бошқа эътиқодлари, миллий, этник ёки ижтимоий келиб чиқиши, мулкий аҳволи, боланинг соғлиғи ва туғилиши, унинг ота-онаси ёки қонуний васийси ёки бирор-бир бошқа ҳолатлардан қатъи назар, ҳурмат қилинадиган ҳуқуқлари кафолатланган.
Ўзбекистон Республикасида бола ҳуқуқлари билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тизими халқаро талабларга мос равишда ишлаб чиқилган. Бу борада жорий йилнинг 22 апрель – 3 май кунлари Женева шаҳрида ўтказилган БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашининг 16-сессиясида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг Универсал даврий ҳисобот доирасида тақдим этиладиган Ўзбекистон Республикасининг иккинчи миллий маърузасида ҳам таъкидлаб ўтилган.
Бугунги кунда Ўзбекистон аҳолисининг қарийиб ярмини яни 40%ни болалар ташкил этади. Уларнинг соғлом ва баркамол улғайиши учун юртимизда етарли шароитлар яратилан. Маълумот учун айтиш жоизки, мустақиллик йилларида бола ҳуқуқларига доир 100дан ортиқ қонун ҳужжатлари қабул қилинди. Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси болалар ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга оид 38 та халқаро хужжатларнинг иштирокчисидир.

Мастура Ҳамроева

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Ички туризм имкониятлари кўргазмада намойиш қилинди Сурхондарё вилояти ўзига хос ички туризм имкониятларига эга.  Шуни инобатга олган холда ...