понедельник, 29 мая 2017 г.

Xалқ учун….

Вилоят Xалқ қабулxонларида фуқарорларнинг ариза ва шикоятлари  объектив ва субъектив сабабларга кўра комплекс ўрганишни, вилоят ҳокими қарор чиқаришини тақозо қилмоқда. Жумладан мурожаатларнинг уй–жой, якка тартибда уй–жой қуриш учун ер ажратиш, фуқаролар турар жой етишмаслиги оқибатидаги оилавий низоларини йўқотиш учун оилали фарзандларига ер участкаси ажратиш, моддий аҳволи ва шароитини инобатга олиб ким ошди савдосидан ташқари ерларни бепул бериш масаласини кўтарилгани бунга мисол бўлади.


Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида эса ўз навбатида вилоятда самарали ишлар амалга оширилмоқда. Маълумки, статистик маълумотларга кўра, вилоят бўйича аҳоли сони кейинги ўн йилда, яъни 2007 йилдаги 1 миллион 992 мингдан 2016 йилда 2 миллион 462 мингга кўпайган. 2014–2016 йилларда аҳоли сони ҳар йили 50 мингдан ошиқроқ ўсмоқда. Уларни қулайликларга эга уй-жой билан таъминлаш мақсадида кейинги беш йилда намунавий лойиҳа асосида 4400 дан зиёд уй қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Йил сайин бундай уйларнинг сони ошса–да, аҳоли сони ўсаётганлиги сабабли улардаги уйга эҳтиёж долзарблигича қолмоқда. Шу сабаб Вилоят ҳокими 2017 йил 24 февралдаги қарорида қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги корхоналари, муассасалари, ташкилотлари эгалик қилмаган ер ресурсларини қайта кўриб чиқиб, якка тартибда уй–жой қуриш учун янги массивлар ажратиш, турар жой ва якка тартибда уй–жой қуриш учун ажратилаётган бундай ер майдонлари массивларида электр энергияси, табиий газ, ичимлик суви, йўл қурилиши билан боглиқ инфратузилма объектларини таъминлаш чоралари белгиланди. Бу ҳужжатга асосан биргина Термиз тумани ҳудудида 2000 та оилага 155,4 гектар ер якка тартибдаги турар жой қурилиш учун ер ажратилди. Бу каби ҳайрли ишларнинг жадал амалга оширилиши аҳоли фаравон яшашига имкон бериб, вилоятимиз фуқароларининг янгича замонавий уйларга эга бўлишига замин яратмоқда. Зеро, қилинажак барча ислоҳотлар шу юртда яшаётган xалқ учундир!

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...