вторник, 18 февраля 2020 г.

Ёшлар юртимиз ва тизим келажагидир

Давлат ва жамият бошқарувида ҳам, бизнесни тараққий эттиришда ҳам, умуман, барча соҳа ривожида салоҳиятли ёшлар муҳим ўрин тутади. Сабаби улар жамият учун “янги қон” вазифасини ўтайди. Янгидан-янги ташаббус-ғояларни илгари суриш, замонавий иш юритиш услубларини жорий қилишда ана шу қатламнинг нуқтаи назари ва саъй-ҳаракатлари алоҳида аҳамият касб этади.


Шу боис бугунги кунда юртимизда замонавий билим ва кўникмаларга эга, мамлакатнинг муносиб келажаги учун жавобгарликни ўз зиммасига ола биладиган, интилувчан ва серғайрат ёшларни тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев   2019 йил 27 декабрь куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан учрашув ўтказди. Унда, юртбошимиз “Янги Ўзбекистонни, албатта, ёшлар билан бирга қурамиз. 2020 йил ёшларга оид давлат сиёсатида туб бурилиш йили бўлади” дея таъкидлаб ўтдилар.
Божхона тизимида ҳам ёш ходимларга қаратилган эътибор кун сайин ортиб бормоқда. Ёш ходимлар билан жойларжа божхона постларининг ўзида давра суҳбатлари ташкил этилиб, улардаги мавжуд муаммо таклиф ва мулоҳазалар ўрганилаётир.
Куни кеча, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Т.Саидов вилоятнинг олис туманларида жойлашган, “Сариосиё” темир йўл, “Сариосиё” чегара божхона пости ва “Боботоғ” чегара божхона пунктида хихмат олиб бораётган ёш ходимлар билан навбатдаги давра суҳбати пост ҳудудида ўтказди.
Унда, бошқарма бошлиғи томонидан, ҳар бир ёш ходим ўз муаммоарини ва таклифларини тўғридан тўғри раҳбариятга билдириши мумкинлиги, ҳар бир ёш ҳодим ўз олдига улкан мақсадлар қўйиши лозимлиги юртимиз ва тизим келажаги ёшлар қўлида эканлигини яна бир бор ёшларга етказилди. Шунингдек, ёш ходимлар Давлатимиз раҳбарининг ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 муҳим ташаббуслари бўйича бўш вақтларини самарали ўтказиши лозимлиги, бунинг учун бошқарма раҳбарияти ва пост бошлиқлари томонидан барча шароитлар  яратилиб берилишини таъкидлаб ўтди.   

Муҳтасар қилиб айтганда, тизимдаги ёш кадрларга қаратилаётган эътибор келажакда ютимизга керакли ва салоҳиятли кадрларни етишиб чиқишига замин яратади.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

  Сурхондарёда географик объектларни номлаш ишлари амалга оширилмоқда Ҳозирда географик объектларни номлаш жараёнлари 2018 йил 14 декабрда қ...