Мехнатда тобланган Насиба опа
Тўрт мучаси соғ бўла туриб, бошқаларнинг топганига кўз олайтирадиганлар ҳам топилади, орамизда. Баъзи аёллар борки, турмуш ўртоғининг топганига қараб қўл қовуштириб ўтиради.. Насибанинг меҳнатсеварлиги, рўзғорини обод қилишда турмуш ўртоғи билан елкама-елка туриб меҳнат қилаётгани кўпчиликка намуна бўлмоқда. Насиба Бердиева ким экан дерсиза?
Оиласи бюджетига
менинг ҳам нафим тегсин, турмуш ўртоғим қачонгача чет элда ишлаб юради, агар
ишим ўхшаб лимонларим ҳосилга кирса, эримнинг ҳам оиламиздан узоқда юришига
ҳожат қолмасди, деган мақсад билан ишни бошлаган меҳнаткаш уй бекаси саналади.
Қумқўрғон
тумани “Гултепа” маҳалласида истиқомат қилади. Турмуш ўртоғи Россия давлатига ишлашга кетган.
Насиба эса ҳам уй юмушлари ҳам икки нафар фарзандининг тарбияси билан
шуғулланади. Бундан ҳам кўнгли тўлмай турмуш ўртоғига рўзғорнинг кам-кўстини
тўғирлашда кўмаклашиш мақсадида ҳовлисининг четидаги ташландиқ ерда иссиқхона
ташкил этиб, ҳозирда бу ерда 20 туп лимон кўчатини парваришлаяпти.
Лимонлар бу йил ҳосилга кирди. Қилган меҳнати ва яхши нияти бесамар кетмади. Бугун қўшнилари ҳам унга
ҳавас қилиб, иссиқхона ташкил этишга киришган. Ҳарна болаларимга кийим-кечак
олиб беришим учун ҳам озгина фойда олсам ёмонми деган ўй билан ишни бошлаган
заҳматкаш Насиба опанинг ҳосили баракатли келди. Бу орқали ҳам жамиятга ҳам
оиласига фойда келтирмоқда.
Комментариев нет:
Отправить комментарий