среда, 26 февраля 2020 г.

Ниқоб остидаги - нифоқ
Маълумки, дин ҳамиша инсонларни яхшиликка, эзгу мақсадларга чорлаб келган. Ислом дини ота-боболаримиз дини, у биз учун ҳам иймон, ҳам ахлоқ, ҳам диёнат, ҳам маърифатдир.


Шу боис сўнгги йилларда мусулмонларнинг эътиқоди ва диний ҳиссиётларидан устакорлик билан фойдаланиб, диний экстремистик кучлар ва террорчилар томонидан Ислом байроғи остида амалга оширилаётган турли хил жиноятлар уларнинг ҳақиқий қиёфасини яна бир бор намоён этмоқда.
Экстремистлар ва террористларнинг ғайри инсоний ва ғайри диний харакатлари бизни доимо хушёр ва огоҳ бўлишга, ҳақиқий диний қадриятларни, уларнинг сохта ва ўта ғаразли талқинларидан кескин фарқлашга ёрдам берадиган билимларни эгаллашга ундамоқда. Шунингдек, терроризмнинг бугунги кунда ўта хавфли сиёсий ходисага айланиб бораётганлиги бир томондан, иккинчи томондан эса унинг диний экстремизм билан чирмашиб кетиш жараёнининг кучайиши, унга қарши курашнинг ягона, янги тизимини шакллантиришни тақозо этмоқда. Дарҳақиқат, бугунги кунда юзага келаётган тахликали вазиятни, айниқса, диний экстремизм ва терроризмнинг жамият барқарорлигига солаётган таҳдидини тўғри баҳоламаслик ва унга қарши курашишни кучайтириш зарурлигини тўғри ва ўз вақтида англаб етмаслик катта зарарли оқибатларга олиб келиши мумкин.

Бугун терроризм ва экстремизмга қарши кураш масаласи бутун инсониятнинг олдида турган глобал масалалардан бирига айланди. Шундай экан, жаҳонда, жумладан Марказий Осиёдаги халқларнинг мустақиллиги, эркинлиги, урф-одатлари ва бойликларига таҳдид соладиган ва ўз манфаатлари йўлида ҳеч нарсадан қайтмайдиган ғайриинсоний кучлар мавжуд экан, ўсиб келаётган баркамол авлод вакилларининг кучли мафкуравий иммунитетга эга шахс сифатида тарбиялаш энг долзарб масалалардан бири бўлиб келади. 

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...