вторник, 18 февраля 2020 г.

Тангалар орасида нима бор эди?
Заҳри қотилнинг катта кичиги бўлмайди. Қонунчилигимизга кўра мамлакатимиз ҳудудидига жисмоний шахслар томонидан гиёҳвандлик воситаларини олиб кириш қатъиян тақиқланган.

Бироқ шунга қарамасдан гиёҳвандлик воситаларини божхона чегаралари орқали олиб ўтишга бўлган уринишлар учрамоқда.
Куни-кеча, божхона ходимлари шу каби яна бир жиноятни фош этишди.
Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Айритом” чегара божхона постига қўшни давлатдан кириб келган хориж фуқароси М.З белгиланган тартибда холислар иштирокида божхона назоратидан ўтказилди. Натижада, унинг кийими чўнтагидан бир бирига ёпиштирилган икки танга топилди, бир қарашда бу оддий тангалар бироқ уларнинг орасига жойланган жисм елим эмас гашишгиёҳвандлик воситаси бўлиб чиқди.
Дастлабки сўровга кўра хориж фуқароси М.З мазкур гиёҳвандлик воситасини ўзи истеъмол қилишини маълум қилган, лекин қонун барча учун баробар.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...