вторник, 18 февраля 2020 г.


Қизил китобга киритилган ҳайвонот дунёси обектининг олиб чиқилиши тўхтатиб қолинди

Амалдаги тартибларга кўра, ёввойи ҳайвонлар, уларнинг қисмлари, зоология коллекциялари, ҳаёт фаолияти маҳсулотлари, ўлжалар, тулумларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва унинг ташқарисига олиб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан бериладиган рухсатномалар бўйича амалга оширилади.


Бироқ мазкур қоидалар талабларини бузаётган фуқаролар ҳам учраб турибди. Жумладан, Сурхондарё вилояти божхона  бошқармаси “Сариосиё” чегара божхона пости “Боботоғ” чегара божхона пункти орқали қўшни давлатга чиқаётган фуқаро Қ.А  белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди. Натижада,  фуқарога тегишли сумка ичидан тегишли рухсатномаси бўлмаган, декларацияланмаган ва оғзаки сўровда айтилмаган 3 дона Ўзбекистон Республикаси Қизил китобтга киритилган кийик(Хонгул, Бухоро буғиси) шохлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...