вторник, 18 февраля 2020 г.

Биз коррупцияга қаршимиз

Коррупция бир давлат эмас, балки бутун жаҳон тараққиётига таҳдид солувчи иллатдир. Айниқса, ХХI асрга келиб унинг миқёси ва хавфи янада кенгайди.


Шу боисдан ҳам, мамлакатимизда коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланиб бормоқда. Хусусан, 2008 йилда БМТнинг Коррупцияга қарши кураш конвенциясига, 2010 йилда Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти доирасида қабул қилинган коррупцияга қарши курашишнинг Истанбул режасига аъзо бўлиниб, 2017 йилда “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинди.
Шу билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон    Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил   27 майдаги  ПФ-5729-сон Фармонри имзоланди.
Аммо бу қабул қилинган ҳужжатлар ҳаётда ўз аксини топиши учун аввало кенг жамоатчиликда коррупцияга қарши ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни шакллантириш, ушбу йўналишда жамоатчилик назоратини кучайтириш зарур. Бошқача қилиб айтганда, коррупцияга қарши кураш ҳар бир фуқаро ва ёш авлоднинг маслагига айланиши керак.
Айни шу мақсадда, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Сариосиё” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан Термиз Давлат университети Денов филиалида талаба ёшлар  ўтказилган навбатдаги учрашув “Биз коррупцияга қаршимиз” мавзусига бағишланди. Учрашувда, университет ўқитувчилари ва талаб ёшлар иштирок этиб, мавзуга оид ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.
Тадбирда сўзга чиққанлар, Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5729-сонли Фармони қабул қилинганлигини айтиб ўтди. Мазкур Фармон асосида 2019-2020 йилларда коррупцияга қарши курашиш Давлат Дастури қабул қилинди.  Шунингдек, унга кўра коррупцияга қарши курашиш бўйича реслублика идоралараро комиссиянинг Сенат раиси бошқарувидаги 48 кишидан иборат янги таркиби ҳам тасдиқланганлигини ҳам айтиб ўтишди.
Ушбу Фармон билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталарида коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари бўйича қўмиталар ташкил этилди. Эндиликда давлат хизматчиларининг даромадларини декларациялаш тизими босқичма-босқич жорий этилиши ва уларнинг етарли даражада иш ҳақи билан таъминланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратиладиган бўлди. Муҳими, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар берган кишиларни ҳимоя қилишнинг самарали ташкилй-ҳуқуқий механизмларини жорий этилди. Шунингдек,  Фармонга кўра, ёшларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини янада ошириш, жамиятда коррупцияга муросасиз муносабатни шакллантириш   мақсадида умумий ўрта, касб-ҳунар таълими ва олий таълим муассасалари ўқув дастурларида коррупцияга қарши мавзулар янада кучайтирилиши белгиланганлигин тўрисида ҳам талабаларга маълумот берилди.

Мулоқот якунида, божхона соҳасига оид савол ва мурожаатлар юзасидан Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 рақамли ишонч телефонига ёки Сурхондарё вилоят божхона бошқармасининг (76) 225-02-26 рақамли ишонч телефонига қўнғироқ қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...