понедельник, 10 февраля 2020 г.

Интернет тараққиётини Ригада кўриш мумкин

Медиа тур давомида Ригадаги интернет нашрлар фаолияти билан ҳам танишдик. Даставвал ДЕЛФИ интернет нашрида бўлдик. Замон талаблари асосида  жиҳозланган нашриёт бизда катта таъсурот қолдирди. Эстониянинг "Экспресс" компаниясига тегишли Делфининг рус тилидаги таҳририятининг бошлиғи Анатолий Голубов таҳририят фаолияти ҳақида бизга сўзлаб берди.  Шундан сўнг МЕДУЗА интернет нашри томон йўл одик. Таҳририятга киришингиз билан мухбирларга яратилган эркин ижод муҳити эътиборингизни тортмай қолмайди. 








Қисқача таҳририят ҳақида айтсам. Медуса - бу рус тилидаги халқаро нашр. Ходимлари ҳар куни Россияда ва дунёда содир бўлаётган воқеалар ҳақида гапиришади ва буни имкон қадар асл, холис ва иложи борича беғараз етказишга ҳаракат қилишади.  Интернетда  https://meduza.io сайти орқали жамоанинг ижодий ишларини кўришингиз мумкин. Режа асосида ишлаш мақсадида тузилган жадвал, ходимлар учун яратилган шароит, материалларнинг долзарблиги, ходимларнинг иқтидори буларнинг барчаси шунчаки инсонларни хайратлантиради.

Бир ҳафта давомида Балтика журналистик татқиқотлар маркази, телевидения, радиолар, интернет нашрларида ўтган сафараимиз давомида кейинги фаолиятимиз учун керакли ва қимматли маълумотлар, тажрибаларни ўргандим. Имкон бергани ва  қўллаб қувватлагани учун ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонасига миннатдорчилик билдираман. Шунингдек бизни очиқ чеҳра билан кутиб олган Балтика журналистик татқиқотлар маркази рахбари Санита Жембергага рахмат айтаман.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...