понедельник, 10 февраля 2020 г.

Ижодий муҳитга чорлаган радиолар
Дата журналистика бўйича икки кунлик ўқув семинаридан сўнг Риганинг  “SKONTO” радиостанциясига йўл олдик. 1993 йил 13 декабрда ўз эшиттиришларини бошлаган  радио халқаро тажрибалар асосида иш олиб боради.


Радиоканалда энг машҳур ва оммабоп қўшиқлар янгайди. Бошловчилар Рига бўйлаб  FM 107,2 тўлқинлари узра жарангдор овозлари билан барчани хушнуд қилишини кузатдик.  radioskonto.lv  сайти орқали янада кўпроқ радио ҳақида маълумотлар олсангиз бўлади. Иш жараёнлари ва ижодий муҳит билан бизни Рита Раула таништирди. Бошловчилар билан самимий сухбат, радиотўлқинлар узра Ўзбекистонлик журналистлар келганлигини биргаликда айтилиши барчаси бизда катта таъсурот қолдирди. Бир олам янги тажриба билан Латвия радиоси томон сафаримизни давом эттирдик. У ерда бошловчи  Виктория  Терентжева бизни кутиб олди. Радионинг иш фаолияти, ходимларга яратилган шароитлар билан таништирди. Қадимий ва навқирон бинода жойлашган раидостанцияда ташкил этилган студиялар бизни ўзига тортди.
 


1925 йил 1 ноябрда ташкил этилган радио лотин тилида Латвижас Радио  (ЛР) - Латвиянинг миллий радиоэшиттириш тармоғидир. Латвия Радиоси ФМ диапазонида олтита турли хил каналларни узатади ва Интернет орқали: Латвижас Радио 1, Латвижас Радио 2, Латвижас Радио 3 Класика, Латвижас Радио 4, Латвижас Радио 5 ва Латвижас Радио 6 ларни тинглаш мумкин. Радиода  фонографик архивларида тахминан 200,000 овоз ёзувлари мавжуд. Бу каби бир қатор маълумотларни тинглаб, радионинг иш кўлами қанчалик катта эканлигини билдим.  Бу каби бир олам хотиралар билан  сафаримизнинг учинчи кунини якунладик. 

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...