Ёш журналистлар Латвияда...
Дата журналистика. Аниқ
далиллар билан асосланган соҳа журналистларнинг материал тайёрлашларида энг
яқин кўмакчи бўлиб бормоқда. Жорий йил 2-8 февраль кунлари ЮНЕСКОнинг
Ташкентдаги ваколатхонаси томонидан “Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларининг
жамоатчилик манфаатларига хизмат қилиш имкониятларини ошириш” лойиҳаси доирасида юртимизда фаолият олиб
бораётган 8 нафар журналистлар Латвияга жўнаб кетишди.
Юнесконинг Ўзбекистондаги
ваколатхонаси ташаббасуи билан ташкил этилган ўқув медиа турнинг биринчи ва
иккинчи кунида Рига шаҳрида “STOCKHOLM” бизнес мактабида жойлашган Балтика
журналистлар татқиқот марказида дата журналистика бўйча ўқув машғулотларида
иштирок этдик. Иштирокчиларга татқиқот
маркази тренери Ника Алексежева бугунги
кунда мавжуд бўлган фойдали маълумотларни йиғиш, саралаш ва таҳлил қилиш,
гипотеза яратиш, маълумотларга асосланган материаллар ёзиш, шунингдек,
маълумотларни визуализация қилиш ва мультимедиа маълумотларни яратишни кенгроқ
ўргандик.
Комментариев нет:
Отправить комментарий