Сурхондарё
вилоятида 14-январь – “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан байрам тадбирлари бўлиб ўтмоқда. Ушбу кунни
нафақат ҳарбийлар, балки бутун Ўзбекистон аҳолиси кўтарингки кайфият ва шижоат
билан нишонламоқда. Эрта тонгдан бошланган байрамона шукуҳ Термиз шаҳрида
Ўтказилагн ҳарбий парад билан бошланди.
Мазкур парадда Сурхондарё вилояти божхона
бошқармаси ходимлари ҳам иштирок этишди. Шундан сўнг, вилоятдаги ҳарбий ҳиматчилар, ташкилот ва
идоралар томонидан порлоқ келажагимиз ва эзгу мақсадларимиз рамзи бўлган
“Мотамсаро она” ҳайкалига гул қўйишди.
Шунингдек байрамона тадбир вилоят божхона бошқармасида давом эттирилиб, бошқарма бошлиғи Т.Саидов ходимларни “Ватан ҳимоячилари куни” билан муборакбод этиб шарафли хизматларида улкан зафарлар тилади. Бошқарма ходимлари томонидан байрам муносабати билан хизмат вақтида қахрамонларча ҳалок бўлган божхона ходимлари ёдга олиниб уларга ўрнатилган монумент пойига гул қўйилиб, ҳалок бўлган божхона ўғлонларининг тинчлигимизга қўшган ҳиссалари таъкидланиб, уларнинг оила аъзолари ҳолидан хабар олинди.

Гап йўқ зўр
ОтветитьУдалить