пятница, 10 января 2020 г.

Поезд вагонига беркитилган “опий” гиёҳвандлик моддаси фош этилди

Божхоначилар юртимизга кириб келаётган навбатдаги   заҳри қотилни тўхтатиб қолишди.


Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Айритом” чегара божхона постига қўшни давлатдан кириб келган юк поезди вагонлари мазкур пост ҳамда Контрабанда ва божхона конунчилиги бузилишига карши курашиш бўлими ходимлари томонидан текширилди. Поезд вагонларидан бири божхона постига бириктирилган “Карат” лакабли хизмат итини қўллаган холда божхона назоратидан ўтказилганда, ушбу вагоннинг билан оғирлиги 1112,57 гр. “опий” гиёхвандлик моддаси борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...