понедельник, 1 апреля 2019 г.

   ХАЛҚАРО  БАХШИЧИЛИК  САНЪАТИ ФЕСТИВАЛИГА ТАЙЁРГАРЛИК ҚИЗҒИН

Фестиваль муносабати билан жуда катта ҳажмдаги қурилиш, реконструкция, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари бажарилди.

Термиз аэропортининг янги биноси қуриб битказилди, Алпомишнинг ҳайкали мукаммаллаштирилган ҳолда санъат саройи биноси яқинига ўрнатилди. Санъат саройи ҳудудида томошабинлар учун йиғма  ва асосий амфитеатр барпо этилди. Кўча ва хиёбонлар, кўп қаватли кўплаб турар-жой бинолари жорий таъмирланди. Фестивалга оид панно ва рекламалар, суратлар, электр нури билан узатиладиган  ёзувлар ўрнатилди. Бахшичилик санъатига оид турли кўргазмалар тайёрланди, миллий созлар, либослар, ҳунармандчилик буюмлари, тасвирий  ва амалий санъат асарлари, ҳайкалтарошлик намуналари фестивалга тахт қилинди.
    Термиз шаҳридаги “Амударё” болаларни соғломлаштириш оромгоҳи, “Термиз марвариди” санаторийси, Термиз давлат университетининг 2-, 3- ва 4-ётоқхоналари (жами 1053 ўринли) тадбирга келадиган маҳаллий меҳмонлар учун ажратилди. Бундан ташқари, оилавий меҳмон уйлари тайёрланди. Қўшимча янги автобуслар ва енгил автомашиналар ажратилди.63 нафар шофер, 123 нафар гид-экскурсовод, 70 нафар меҳмонхона ходими ва ошпазлар қайта тайёргарликдан ўтказилди. Меҳмонларга 250 нафар официант, 68 нафар ошпаз, 70 нафар техник ходим хизмат кўрсатади.
   Фестиваль иштирокчилари учун ўзбек, инглиз ва рус тилларида 37 турдаги туристик масканлар буклетлари,  бахшичилик санъатига бағишланган рисола ва Термиз шаҳрининг сайёҳлик харитаси тайёрланди. Вилоят тарихи ва маданиятига оид 2 та китоб, 6 турдаги буклет, “Кўҳна Термиз”,”Замонавий Термиз”  ҳамда бахшилар тўғрисида фотоальбомлар  чиқарилди. Бахши Шоберди Болтаевнинг “Малла савдогар”, Абдуназар Поёновнинг “Олтин қовоқ”, Умир шоир ва Авлиёқул Мардонақул  ўғлининг “Алпомиш” достони  1000 нусхадан босилиб чиқди. Фаёзтепа, Кампиртепа, Султон Саодат ва Ал Ҳаким ат Термизий  мақбараси каби тарихий обидалар қайта таъмирланди. 

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...