понедельник, 1 апреля 2019 г.


Мамлакатимизда  илк бор халқаро бахшичилик санъати фестивали

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев­нинг 2018 йил 1 ноябрдаги “Халқаро бахшичилик санъати фестивалини ўтказиш тўғрисида”ги қарори асосида айни кунларда  термизда катта ишлар амалга оширилмоқда. Яна 4 кундан сўнг катта тартибда илк маротаба Халқаро бахшичилик  санъати фестивали бўлиб ўтади. Қувонарлиси энди ҳар икки йилда бир марта ушбу фестивал ташкил этилади.

5–10  апрель кунлари Термиз шаҳрида ўтказиладиган фестивалда  юртимиз ва хорижлик бахшиларнинг якка концертлари, бахши-шоир, оқин, жиров ҳамда фольклор жамоаларининг халқаро кўрик–танлови,  сайиллар, бахшичилик санъати тарихига оид турли тилда чоп этилган илмий–тадқиқот  асарлари, илмий–маърифий  адабиётлар кўргазмалари, миллий соз, либослар, ҳунармандчилик маҳсулотлари, бадиий, ҳужжатли фильмлар, фотосуратлар намойиш этилади. Шунингдек, фестиваль доирасида бахшичилик санъатини ўрганиш, уни муҳофаза қилиш, ривожлантириш муаммоларига оид илмий–амалий конференция ўтказиш ҳам режалаштирилган. Анжуманда республикамиз ва хорижда мазкур соҳада тадқиқот, илмий изланиш олиб бораётган профессор-ўқитувчилар, ёш тадқиқотчи ва талабалар ҳам маърузалари билан иштирок этиши кутилаётир.
 Энг муҳуми иштирокчиларнинг чиқиш­лари юқори малакали мутахассислар, таниқли санъат ва маданият арбоблари, олимлар, тадқиқотчилар, шунинг­дек, иштирокчи давлатларнинг тегиш­ли соҳалар намояндаларидан иборат халқаро ҳайъат аъзолари томонидан достон ижрочилиги ва чолғу ижрочилиги йўналиши бўйича баҳоланади.
Танлов ғолиблари Ташкилий қўмита томонидан диплом, статуэтка ва пул мукофоти — 1–ўринга  (ҳар бир йўналиш бўйи­ча) 10000, 2–ўринга  7000, 3–ўринга 5000 АҚШ доллари миқдорида мукофот берилади. Ижрочилар, шунингдек, “Энг ёш бахшичилик санъати иштирокчиси”, “Мухлислар эътирофига сазовор бўлган энг яхши иштирокчи”, “Энг яхши чолғу ижрочиси” каби номинациялар бўйича ҳам пул мукофоти ва махсус диплом билан тақдирланадилар.
 Мастура Хамроева

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...