понедельник, 1 апреля 2019 г.

Сурхондарёда ўтадиган бахшичилик фестивалининг энг ёш бахшиси — 5 ёшда

Орибов Ғолибжон Ғуломжонович 2013 йил 29 сентябрда Сурхондарё вилояти, Музработ туманида туғилган. У ҳозир 5 ёшда ва Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида ўтказиладиган I Халқаро бахшичилик санъатининг энг ёш бахшиси сифатида кўпчилик эътиборида бўлиб турибди. 


Ғолибжон Орибов 2 ёшидан боғчага бориб рус тилини ўрганган. Онаси Темирова Севаранинг мутахассислиги инглиз тили, тоғаси Темиров Искандар эса Тошкент маданият институтини битирган, мутахассислиги актёр. Ғолибжонга иқтидор ва санъат тоғаси Искандардан ўтган бўлса ажабмас.

Ушбу фестивал нафақат тадбир иштирокчиларини, балки ёшларни ҳам бирдек жалб қилмоқда. Ғолибжон ёшлигидан зеҳни ўткир, қизиқувчан, расм чизишга, уларни ҳар-хил рангларга бўяшга, шеър ёдлашга, қўшиқ айтишга ва рақсга тушишга жуда қизиқади.
Ҳозирда Термиз шаҳридаги 15-МТМ тарбияланувчиси бўлиб, боғчада ҳам байрам тадбирларида фаол иштирок этади. Шу билан бирга Термиз шаҳридаги 22-сон болалар мусиқа, санъат ва бахшичилик мактабида ҳам таҳсил олмоқда. У «бахшилик» йўналишининг 1-синф ўқувчиси, шу йўналишда таълим бераётган Маҳаммад Бахши Эшбоевдан бахшилик санъатининг сир-саноатларини ўрганиб келяпти.

Ғолибжон кўплаб тадбир ва танловларда иштирок этиб, юқори натижаларга эришган. Халқаро бахшичилик санъати фестивалига тайёргарлик давомида эса энг ёш бахши бўлиб турибди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...