понедельник, 1 апреля 2019 г.

Халқаро бахшичилик санъати фестивали иштирокчиси: Афғонистонлик Шерван Арна Жума 

Шерван Арна Жума, халқ орасида Анна бахши номи билан танилган.
         Бадғис вилояти Боло-Мурғоб уездидаги “Мурча” махсус мактабини тугатгач, Туркманистоннинг Ашхобод шаҳрида мусиқа билим юртида таҳсил олган.

         1992-2001 йиллар давомида ўзи туғилиб ўсган Бадғис вилоятида яшаб ижодий фаолиятини давом эттирган.
         Афғонистонда 2002-2017 йиллар давомида дастлаб “Ойна ТВ”, кейинчалик эса “Ариана ТВ” телерадиокомпанияларида туркман тилида эфирга бериладиган эшиттириш ва кўрсатувларни тайёрлаш ва эфирга узатиш бўйича масъул вазифаларда ишлаган.
         2017 йилдан шу кунга қадар Афғонистон туркманлари олий кенгашида фаолият юритиб келмоқда.
         Шерван Жума туркман, ўзбек ва дарий тилларини билиш билан бир қаторда, ушбу тилларда мумтоз ва достон ашулаларнинг моҳир ижрочиси ва ноёб овоз соҳибидир.
         Истеъдодли бахши шу кунга қадар, Эрон Ислом Республикаси ва Туркманистонда ўтказилган мусиқий фестивалларда ўзига хос ижроси билан иштирок этган ва мухлислар эътирофига сазовор бўлган.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...