понедельник, 1 апреля 2019 г.


Ўша бизнинг Шоберди бахши: олти соат достон айтиб кўпкарини қолдирган
2014 йилда Шоберди бахшининг интервюсини ўқиган эдим. Дунё тан берган истеъдод эгасига шунда яна бир бор тан берганман. Нега дейсизми? Шоберди бахшини тўйга таклиф қилишади. Бу кўпкарили тўй эди. Бахши дўмбирасини қўлга олганча "Алпомиш" достонини айта бошлайди. Унинг атрофига бутун тўйга йиғилганлар жам бўлади.


 Шу зайлда олти соат "Гўрўғли"дан кейин "Келмай"дан парчалар куйлади. Кўпкарига келганлар ҳам жойидан жилмай бахшининг  достонларига қулоқ солишди. Микрофонда “ҲАММА КЎПКАРИГА” дейишса ҳам барча бахши ёнидан силжимади.  Инсонларни ўзига жалб қила олган ноёб иқтидор эгаси. Мана сизга иқтидор билан сайқалланган, миллий анъаналаримизни ўзида сингдирган ҳақиқий юрт севган бахши. Айнан бу Шоберди бахши бўлади.
Ушбу инсон барчани ўз санъати билан ҳайратга сола олади. Мен ҳам болаликдан термаларни эшитиб улғайганим учунми, Шоберди бахши ижодига жуда қизиқаман. Шу сабаб бу инсон фаолиятини билишга, ўрганишга киришдим. 
Ўзбекистон Халқ бахшиси Шоберди Болтаев 1944 йили Бойсун туманидаги Хўжабулғон қишлоғида туғилган Асли касби ўқитувчилик, бўлсада термаларни куйлашни бошлагандан барчанинг эътиборига сазавор бўлган. Шоберди Бахши достон ва термаларни дўмбира билан куйлашни устози Хушбоқ бахшидан ўрганган. Шоберди Бахши 1999 йилдан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг аъзоси бўлди. 2000 йилда унга Ўзбекистон Халқ бахшиси унвони берилди.
1976 йилда  илк термаси "Ойпари" бўлган. Шоберди Бахшининг "Ойпари", "Дўмбирам", "Билмадим", Оғажон", "Меҳмондин" ва "Тилар" каби 30 га яқин термалари мухлислар орасида машҳур. Бахшининг куйлайдиган достонлари соатлаб давом этади. Унинг репертуаридан "Алпомиш", "Кунтуғмиш", "Олтин қабоқ", "Сулувхон", "Ойпарча", "Малла савдогар", "Санам гавҳар" ва "Оллоназар Олчинбек" каби 40 дан ортиқ достонлар жой олган.
Хатто истеъдод эгаси "Гўрўғли" туркумидаги Авазхон достонидаги "Нуралининг етилиши"ни диск қилиб чиқарган.
Мастура Ҳамроева

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...