вторник, 6 марта 2018 г.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи: жиноятчиликка қаршимиз!

 Ўтган йилнинг 15 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида ҳамкорлик, бу борада амалга оширилган ишлар ва келгусида устувор вазифалар бўйича танқидий ва таҳлилий руҳда ўтказилган видео селектор йиғилишида қилган маърузалари ва берган топшириқлари юзасидан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши томонидан кўплаб ишлар амалга оширилди.


Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг туман (шаҳар) Кенгашларида тунги навбатчилик ташкил этилиб, ўтган йилнинг декабрь ойидан бошлаб ҳудудларда ёшлар томонидан содир этилаётган жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт  аниқлаш ва тезкор чора-тадбирлар белгилаш ва ҳар бир ҳолатларни туну кун назорат қилиш бўйича Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг таълим муассасалардаги бошланғич ташкилот етакчилари ва маҳаллалардаги уюшмаган ёшлардан таркиб топган “Жамоатчи ёшлар” гуруҳи фаолияти  йўлга қўйилди.
Мазкур гуруҳлар ўзлари яшаб турган ҳудудларда маҳалла посбони ва профилактика инспектори билан бирга ҳамкорликда ишлайди. Ҳар кунги маълумотларни иттифоқнинг туман (шаҳар) Кенгашларида ташкил этилган навбатчилик штабларига тақдим этилади. Вилоят ҳудудидаги 717 маҳаллаларда 2000 дан зиёд жамоатчилик назорати масканлари ташкил этилиб, тунги хизмат фаолияти йўлга қўйилган. 
Ўтказилган тадбирлар давомида 17 минг 435 нафар ички ишлар бўлимларида профилактик ҳисобда турган шахслар ва уларнинг оила аъзолари билан профилактик суҳбатлар ўтказилди.
Вилоят Кенгаши томонидан вилоятдаги мавжуд интернет-кафе, тунги клублар, ресторан ва барларда 22 маротабага яқин тунги рейдлар ўтказилиб уларда 100 нафардан ортиқ вояга етмаганлар аниқланиб тегишли чоралар кўрилди.
Бу каби тарғибот ва профилактик тадбирлар натижасида вилоятда содир этилган умумий жиноятлар сони 697 тага камайишига эришилди. Хусусан, ўта оғир жиноятлар сони 29 тага, оғир жиноятлар сони 8 тага камайган. Шу билан бирга, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида вилоятда мавжуд 717 та маҳалладан 133 тасида умуман жиноят содир этилмаган. Бу эса қувонарли ҳолатдир.
  Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил этилганидан буён, Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси, Халқ қабулхоналари орқали вилоят Кенгашига 55 та, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги орқали 50 га яқин, тўғридан-тўғри ташкилотга 10 дан ортиқ ёзма ва 20 дан ортиқ ишонч телефони орқали оғзаки мурожаатлар келиб тушди. Ушбу мурожаатлар тезкорлик билан  ўрганилиб, ёшларга кўмак берилиб келинмоқда
Лекин шундай бўлсада ҳаёт пиллаполарида дадил қадам ташлай олмаган ёшлар ҳам борки улар ўз жонига қасд қилмоқда. Ўтган йилда вилоятда 5 нафар ёшлар ўз жонига суиқасд қилиш оқибатида вафот этган. Вафот этганларнинг 3 нафари касб-ҳунар коллежи ўқувчилари ва 2 нафари Термиз давлат университети талабалари эканлиги эса ачинарли ҳолатдир.
Шундай ҳолатларни олдини олиш борасида Ёшлар иттифоқи барча ёшларни ўз саида бирлаштириб, шу юртга муносиб фарзанд бўлишлари учун кўмак бериб келмоқда.
Мастура Ҳамроева


Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...