вторник, 6 марта 2018 г.

Сурхондарё амалга оширилаётган ишлар самараси
Вилоятда сил касаллиги билан оғриган беморларни стационар шароитида даволаш Термиз шаҳрида жойлашган вилоят силга қарши кураш диспансерида 315 ўрин, Қумқўрғон туманида жойлашган вилоят 1-сон сил касалликлари шифохонасида 70 ўрин, Денов силга қарши кураш диспансерида 140 ўринлар ташкил этилган.


Вилоятимизда  ўтган  ўн йиллик ичида сил касаллигини олдини олиш ва даволаш борасида қатор ишлар амалга оширилди. Моддий техника базаси янгиланиб аҳолининг соғлиғи янада яхшиланди.


Табиий иқлим шароити туфайли бу касаллик бошқа вилоятларга қарганда Сурхондарёда кўпроқ қайд этиларди. Шунинг учун ҳам мазкур касаллик билан курашишга алоҳида эътибор бериб келинмоқда, жумладан 80 ўринга мўлжалланган Денов туман силга қарши кураш диспансерида 2015 йилда қарийб 2 млрд 226 млн сўм маблағ асосида 80 ўринли янги регианал сил касалликлари шифохонаси қурилди. Бу йил 100 ўринли даволаш биноси қурилиши режалаштирилган. Бунинг учун 3 млрд 700 млн сўм маблағ ажратилган. Ўтган йиллар билан ҳисоблаганда жами вилоят бўйича капитал реконструкция, янги қурилиш ва капитал таъмирлаш ишлари 18 млрд 219 млн сўмлик ишлар амалга оширилди.
Республика Вазирлар Маҳкамасининг 62-сонли қарорига асосан сил касаллигига қарши муассасалар ходимларининг соғлиқ учун ҳавфли ва оғир иш шароити эътиборга олинган холда тариф ставкаларига 50 % миқдорида қўшимча хақ тўланмоқда.
Бундан ташқари мазкур қарорда силга қарши кураш муассасаларини оптимизация қилиш белгиланган бўлиб, бу борада ҳам ишлар олиб борилди. 2011 йилда вилоятдаги  стационар ўринлари сони 615 тани ташкил қилган бўлса, 2011 йилнинг якунида Шеробод туманидаги 40 ўринли Таллошқон ўпкадан ташқари сил касалликлари шифохонаси умумий профилдаги шифохонага айлантирилганлиги муносабати билан  стационар ўринлари 40 тага қисқариб 575 тани ташкил этди.

Унга асосан  525 та стационар ўринларининг 355 таси (64,7 %) терапевтик ўринлар,  80 таси (15,2 %) болалар учун ўринлар, 40 таси (7,6 %) жарроҳлик ўринлари, 40 таси (6,9 %) ўпкадан ташқари сил касалликлари ўринларидир. 50 та ўпкадан ташқари сил касалликлари ўринларининг 25 таси  суяк сили учун ва 25 таси урогинекологик ўринлар учун ажратилган. Қай бир ташхис билан келган бемор  бўлмасин ҳеч бир инсон соғлиги  беэътибор қолмайди. Даволаниш, дори-дармонлар улар учун бепул берилади. Беморлар соғлигини тиклашда тўғри овқатланиш ва Бир бемор учун бир кунга ўртача 5860 сўмлик озиқ-овқат махсулотлари ва 2468 сўмлик дори-дармонлар сарф қилинмоқда. Айниқса келажагимиз эгалари бўлган болаларни бу касалликка чалинмаслиги учун ҳам  чақалоқларни БЦЖ вакцинаси билан силга қарши эмлаш 99,5 % га бажарилган.
Шунингдек, Сил касаллиги билан мулоқотда бўлганларнинг 100% изоляция қилинмоқда. Вилоятда сил касаллигининг юқумли формалари билан мулоқотда бўлган болаларнинг 100 %га кимёвий профилактика ўтказилиб келинмоқда.

Бу каби янгиланишлар асосида буунги кунга қадар инсонлар сил касалигидан даволаниб келмоқда.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...