Ёшлар келажак бунёдкори
Вилоятимизда жами аҳоли сони 2 500 544 нафар бўлиб,
ундан 30 ёшдагилар сони 1 444 739 нафарни ташкил этади. Уларнинг
муаммо ва таклифларини ўрганиш ва амалий кўмак беришда Ўзбекистон ёшлар
иттифоқи вилоят Кенгаши ҳиссаси катта бўлмоқда. Бугун Кенгаш ташаббуси билан
32 дан ортиқ учрашув ва мулоқотлар, 45 та хонадонларга ташрифлар ва
4200 нафардан ортиқ уюшмаган ёшларнинг 256 га яқин таклиф ва
муаммолари ўрганилиб, 56 таси жойида ҳал этилди.
Муносиб шароитлар яратиш йўлида
Ёшларнинг замонавий касб-ҳунарларни
пухта эгаллаши учун муносиб шароитлар яратиш, бандлигини таъминлаш,
ишбилармонлик қобилиятини ривожлантириш, уларни кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорликка кенг жалб этиш, ташаббусларини рағбатлантириш, интеллектуал ва
ижодий салоҳиятини рўёбга чиқаришига кўмаклашиш
борасида Кенгаш томонидан ўтган йил давомида вилоят бўйича жами 66
маротаба, бўш иш ўринлари ярмаркалари ўтказилган. Уларда 5170 та корхона ва
ташкилотлар ўзларининг 25188 та бўш иш ўринлари билан иштирок этишган. Унда
5975 нафар ёшлардан 1473 нафари ярмаркада ишга жойлашиш учун йўлланма олган. Шунингдек,
вилоятда яшовчи жами 30 ёшгача бўлган 269 823 нафар уюшмаган ёшлардан Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг туман (шаҳар)
Кенгашлари кўмагида ўтган йил давомида иш сўраб мурожаат қилган 640 нафар ёшларнинг 197 нафари ишга
жойлаштирилган.
Биз китоб ўқиймиз!
Ёшларнинг илмий
ва бадиий китоблар, жумладан, электрон асарларни ўқишга бўлган қизиқишини янада
ошириш, ҳуқуқий, экологик, тиббий ва ахборот-коммуникация технологияларидан
фойдаланиш маданиятини юксалтириш орқали уларда турли мафкуравий таҳдидларга,
хусусан, диний экстремизм, терроризм, “оммавий маданият” ва бошқа ёт ғояларга
қарши мустаҳкам иммунитетни шакллантириш йўлида Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг
барча туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан 216 маротаба тадбирлар ташкил этилган
бўлиб, тадбир ва давра суҳбатларида 38120 нафар ёшлар қамраб олинган.
Ўзбекистон
Республикаси Президентининг “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини
такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3138-сонли қарорига
мувофиқ, ёш авлоднинг китоб мутоласи ва китобхонлик маданиятини ошириш,
уларнинг интеллектуал салоҳиятини ва маънавий савиясини юксалтириш мақсадида
“Ёш китобхон” республика танловининг вилоят босқичи ўтказилди. Мазкур танлов
14-19 ҳамда 20-31 ёш тоифаси бўйича маҳаллий босқичларида ғолибликни қўлга
киритган 28 нафар ёшлар иштирокида тшкил этилиб, якунларига кўра танловнинг
ғолиблари 6 нафар ёшларга “Ёш куч” журналига 2018 йил обунаси учун бепул
Сертификат, диплом ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг китоблари билан
тақдирланди.
Қўллаб-қувватлаш
қаратилган ишлар
Ёш
оилаларни қўллаб-қувватлаш ва уй-жой
билан таъминлаш мақсадида Сариосиё туманида, Термиз шаҳрида, Денов туманида 2 тадан 4 қаватли 64 хонадонли
жами 6 та 192 хонадонли “Камолот”нинг кўп қаватли уйларини қурилиши ўтган йилда
бошланган бўлиб ҳозирги кунда қурилиш ишлари Термиз шаҳрида 3 та 4 қаватли 112
хонадонли уйлари қурилиши бошланган. Қурилиш майдони атрофи забор қилиб ўралган
катлаван қозиш ишлари якунланиб пойдевор қуйиш ишлари қилинмоқда. Ушбу 112
хонадонли “Камолот” уйлари учун 86 та номзод Республика комиссияси томонидан
ҳисобга қўйилиб шакллантирилган.
Ҳуқуқбузарлик ва
жиноятчиликка қаршимиз!
Ёшларни суд
органлари билан яқиндан таништириш мақсадида ўтган йил давомида 83 маротаба “Суд ва ёшлар” учрашувлари
ўтказилди. Учрашувлар давомида 245 та ёшлар томонидан берилган таклифлар ва саволлар ўрганиб чиқилиб 188 та мурожаатлар ижобий
хал қилинди.
Вилоят Кенгаши
томонидан вилоятдаги мавжуд таълим муассаларда 65 маротаба давомат тадбирлари, интернет-кафе,
тунги клублар, ресторан ва барларда 22 маротабага яқин тунги рейдлар ўтказилиб
уларда 100 нафардан ортиқ вояга етмаганлар аниқланиб тегишли чоралар кўрилди.
Ислоҳотларда фаол иштирок этамиз
Xалқ
манфаатларига садоқат билан хизмат қиладиган билимли, ташаббускор, ишбилармон,
ҳалол ва фидойи ёш раҳбар кадрларни тарбиялаш, захирасини яратиш ва уларни
давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг масъул лавозимларига тавсия этиш борасида ёшлар
иттифоқи вилоят Кенгаши ташаббуси билан жами 600 нафарга яқин ёшлар истиқболли
кадрлар захира банки яратилди. Хусусан, халқ таълими тизимида 530 нафар,
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида 32 нафар, банк соҳасида
11 нафар, туман ҳокимликлари тизимида 63 нафар ёшлар истиқболли
кадрлар сифатида захирага қўйилди.
Вилоятда ёшлар иттифоқи тизимларида ишлаётган 2 нафар ходимлар
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқарув академияси қошида
ташкил этилган истиқболли кадрларни қайта тайёрлаш институтига ўқишга юборилди.
Xорижий мамлакатлардаги ёшлар ҳам
ҳимояда
Ҳозирги кунда
хорижда фаолияти кўрсатаётган ёшлар вилоят бўйича 30291 нафарни ташкил
этиб, шундан 371 нафари ўқиш учун, 574 нафари ишлаш учун кетган.
Хорижда фаолият юритаётганларнинг асосий қисмини Бойсун, Олтинсой, Узун,
Қизириқ, Жарқўрғон туманлари ёшлари ташкил қилмоқда. Улар билан доимий алоқа
йўлга қўйилган эса қувонарлидир.
Биз “Ёшлар маркази”дамиз!
Юртбошимиз ташаббуси билан
8.273.777.000 сўмга “Сурхондарё ёшлар маркази” барпо этилиб, 2014 йил 1
сентябрда ёшлар тасарруфига топширилган эди. Эндиликда Кенгаш ушбу марказда жойлашган бўлиб, ёшларни
янада қувватламоқда.
Ҳозирги кунда
“Ёшлар маркази”да “Экология ва саломатлик маркази”, “Ёш
тадбиркор консультатив маркази”, “Ахборот ресурс марказ”лари, “Фаол ва иқтидорли
ёшлар”, “Ёш ижодкорлар,” “Ёш журналистлар”, “Хорижий тиллар”, “Ёш дизайнерлар
ва тикувчилик”, “Компьютер саводхонлиги”, “Рақс”, “Шахмат-шашка” тўгараклари
фаолият юритмоқд. Уларда вилоят ёшлари жуда фаол. Мисол учун, рақс тўгарагида 318 нафар, ёш дизайнер ва тикувчилик тўгарагида 192 нафар,компьютер
саводхонлиги тўгарагида 256 нафар, шахмат-шашка тўгарагида 264 нафар, ёш ижодкорлар тўгарагида 181 нафар, xорижий
тиллар тўгарагида 299 нафар, ёш
журналистлар тўгарагида 200 нафар, фаол ва иқтидорли ёшлар тўгарагида 182 нафар,
ахборот-ресурс марказида 742 нафар, экология ва саломатлик маркази 60 нафар,
ёш тадбиркорлар консультатив маркази 43
нафар ёшлар жамулжам.
Вилоятимизда
ёшларга жуда катта имкониятлар, шароитлар, имтиёзлар ва қулайликлар яратиб берилган.
Ушбу имкониятларни ҳаётда кўллашда эса Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгашининг меҳнатлари катта.Бунга жавобан улар
фан, таълим, маданият, спорт, ахборот коммуникатсия технологиялари каби
кўплаб соҳаларда бугунгидек юксак
натижаларни қўлга киритиб борайверадилар.
Мастура Ҳамроева
Комментариев нет:
Отправить комментарий