Кўзмунчоқ кўзларимиз бахтдан порласин!
Ўзбекистонимиз кундан-кунга эришатган ютуқ ва марралар бугунги кунда дунё ҳамжамияти томонидан кенг эътироф этилмоқда. Жаҳон мамлакатлари тинчлик, ободлик, ҳамжиҳатлик, инсонларнинг бир-бирига меҳрини кўриб ҳавас билан бизга боқишмоқда. Юртимиз ҳам сиёсий, ҳам иқтисодий жиҳатдан қолаверса барча жабҳаларда ўрнак бўлмоқда.
Ҳусусан, жаҳон иқтисодий форуми томонидан эълон қилинган рейтингда кейинги 3 йилда иқтисодиёти энг тез ривожланаётган давлатлар орасида мамлакатимиз 5-ўринни эгаллади. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти кўмагида АҚШнинг Колумбия университети томонидан ташкил этилган ижтимоий тадқиқотлар асосида эълон қилинган “Бутунжаҳон бахт индекси”да Ватанимиз 158 та мамлакат ўртасида 44-поғонани, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари орасида 1-ўринни эгаллади. Тўғрида шу юртда яшаётган ҳар бир инсон ҳоx у ёш, хох кекса бўлмасин барча бирдек бахтли. Айниқса ёшларимиз бахтиёр мамлакатнинг бахтиёр фарзандиман дея баралла айтишмоқда.
Шижоатли ёшларимизнинг шаҳдам қадамлари, эгаллаётган маррралари таҳсинга сазавор. Лекин шундай қора ниятли, юртимиз тараққиётини кўра олмайдиган кимсалар ҳам борки улар юрдошларимизни турли ҳил кўринишда алдаб бузғунчилик қилиш пайида юришади. Ўзбек халқимиз азалдан очиқ чеҳра, соддадил бўлмаганми, уйига келган барчани бирдек кутиб олиб, ўзига ўхшатади. Аммо, одамнинг оласи ичида бўлади деганларидек, бундан турли оқимлар ўз ниятларини амалга ошириш учун ҳам фойдаланмоқда. Бузғунчи ғоялар оқими эса бисёр. Тероризм, гиёҳвандлик, одам савдоси ва яна бир қанчалари. Улар келажаги порлоқ юртимиз эгаларини танлаган йўлидан адаштириб ўз тузоғига илинтириш пайида. Иқтидорли ёшлар гўёки бир ипга терилган кўзмунчоқки уларни шавқатсизларча юлиб олиб ўзларининг қинғир ўчоқларига улоқтиришса. Юртимиз кўзмунчоқларини тортиб олиб, мамлакатимиз келажагини ўз қўлларига олиш ниятида юришади.
Биламизки, ҳозирги дунёмизда қатор мусулмон мамлакатларида гўёки ҳақиқий “исломий давлат” қуриш шиори остида очиқдан-очиқ зўравонлик, инсонийликка зид ваҳшийликларга асосланган амалларга қўл ураётган турли гуруҳ ва жамоалар урчиб кетди. Бунга Покистон, Афғонистон, Сурия, Ироқ, Ливия ва Яман каби мамлакатларда фаолият юритаётган ақидапараст жангари гуруҳар томонидан амалга оширилаётган террорчилик ҳаракатлари мисол бўла олади. “Терроризм – оммавий ва сиёсий мақсадларга эришиш учун зўровонлик хавфи ва зўровонликдан мунтазам равишда фойдаланиш”-деб бежисга Америкалик олим С.Маллисон терроризмга таъриф бермаган. Бу тушунча бугун ўз тасдиғини топиб улгурган. Шундай бўлсада бизнинг юртимизда бу борада чоралар кўрилмоқда. Юртимизда террорчиликни таг-томири билан йўқотишга доир кенг миқёсли курашлар олиб борилмоқда. Хусусан, 2003 йил июн-июл ойларида Москва шаҳрида, 2015 йил Остонада ўтказилган Шанхай Ташкилоти ва Олма отада ўтказилган Марказий Осиё давлатларида ҳамкор Ташкилотларига аъзо мамлакатларнинг раҳбарлари саммитида Биринчи Президентимиз И.Каримов долзарб масалалардан бири сифатида “Терроризмга қарши курашда ҳамкорликни кучайтириш лозим” деган таклифни олға сурди ва бу қабул қилинган ҳужжатларда ўз аксини топди. Терроризмга қарши кураш борасида “6+2” ва Шанхай билан Ўзбекистон Республикаси ўртасида кенг алоқалар йўлга қўйилган. Бугунги террорчилик фаолиятининг кучаётгани унга қарши курашнинг ҳуқуқий асосларини яратиш лозимлигини тақазо этади. Шу боис ҳам Ўзбекистон Республикасининг “Терроризмга қарши кураш тўғрисида”ги 2000 йил 15 декабр қонуни ўз вақтида қабул қилинган сиёсий-ҳуқуқий ҳужжатдир.
Шундай бўлсада ёлғон ваъдаларга учиб ўз Ватанига, оиласига қарши қурол кўтараётган кимсалар юртимизда топилмоқда. Ҳар гал телевидение орқали адашган, бўлмаса ўзга юртларда тероризм балоси билан кетиб шавқатсизларча ўлим топган юртдошларимизни кўрсатса юрагим оғрийди. Айниқса уларнинг орасида ёшларимиз ҳам борлиги ачинарли ҳолат. Юртимизга кўз тегмаслиги учун кўзмунчоқ бўлган ёшларимизнинг қорачиғи наҳот ёлғон ғояларга эргашиб нафратга тўлсая. Бу нафрат кимга уни болам деган шу юртгами, ёки фарзандим дея парваришлаган оиласи, ота-онасига қаратилганми? Ўйласак саволлар кўпаяди. Аммо унинг жавоби одамга раво кўрилмас ўлим топган, кўмилмай қуртларга емиш бўлган ватанфурушлар қисматида жавоб топгандек туйилади. Лекин шу юрт фарзандларига бундай тақдирлар насиб қилмасин дейман. Биз бегона ёвуз кўзлардан асровчи Ўзбекистонимиз кўзмунчоқларимиз. Юртимизни асраб авайламоғимиз лозим. Зеро доим кўзмунчоқ кўзларимиз бахтдан порласин!
Мастура Ҳамроева
Комментариев нет:
Отправить комментарий