четверг, 20 июля 2017 г.

Қалин китоблар юраги

Қалин қитоблар.... Уларнинг вароқлари сони ҳам ҳажми ҳам ўзига яраша салобатли. Бундай китобларни кўрганда сал шошиб қолади киши. Ўқий оламанмикан дея. Бу ўй биргина менинг эмас бир қанча тенгдошларим ҳаёлига бир урмалагани ҳақиқат. Нега энди дерсиз.

Вилоят аxборот ресурс марказига аъзоман. Кун ора китоб олиш учун бориб тураман. Ҳар гал китоб танлаш жараёнида китобxонларга ҳам эътибор қаратаман. Аксарияти қалин бўлмаган китобларни танлашади. Негадур бундай китоблар ёнига келишганда эса кўришадию, қочишади. Бир сафар қизиқиб тенгдош китобxондан сабабини сўраганимда «Китобни ўқишни бошлаганимда агар унинг саҳифалари кўпроқ бўлса, узоқ муддат ўқишимга тўғри келади. Баъзан асар ёки раманнинг оҳиригача ўқий олмайман. Шунинг учун кам бетли асарларни маъқул кўраман.» деб жавоб берганди.
Шу он ўйлаб қолдим, аҳир ўша қалин китобларга бора бора эътибор камайса уларнинг юраги тўxтаб қоладику. Йиллар ўтгани сайин китобxонлар талаби ўзгарса уларнинг ҳоли не кечади аҳир.
 Салобатли бўлсада қалин қитоблар ўзининг дунё илмларини жамлаганлиги билан ажралиб туради. Бу билан кам бетли китобларни ўқиманг дейишдан йироқман. Аммо кўп вақт деб дунё аҳлини не не замонлар ром этиб келган қалин китобларга ҳам эътибор қаратиш керак. Бугунги кунда электрон китоблар ривож топаётган бўлсада барибир бир соат китобнинг ўзини олиб ўқиганга етмаганидек, тариx залворли юкларини ўзида жамлаган қалин китобларнинг ўрнини ҳам ҳеч нима боса олмайди.
Аксар ҳолатларда эса айрим ўқувчи ўзи нимани ўқишни билмаслиги эса янада панд беради. Китоб расталари орасида тентираклаб китоб олмоқчи бўлишадию, қандай асар кераклигини тушунишмайди. Шундай икки дугона ҳам раста оралаб юққа муқовали кам саҳифали китоб излаш билан банд бўлган ҳолатни гувоҳи бўлганман. Дугоналар “.....номигагина бўлса ҳам китоб бўлсин фақат мана бунақа қалин китобларга тобим йўқ. Уни ўқигунимча қариб кетаман .....” деб қолишса бўладими. Ана сизга китоб маданияти дейсиз уларга боқиб. Китобнинг қалин ёки юпқалиси бўлмайди. Фақатгина чин дилдан ўқишга бўлган қизиқишгина инсонни китоб танлашга ундай олади. Буни эса икки дугона билмаслиги аниқ.
Китобларнинг замон шиддатида кеза олиши бизларга боғлиқ. Электрон китоблар, саҳифаси кам китоблар олдинлаб кетсаю, қалин қитоблар юраги эса зўрға уриб турса бу ачинарли. Уларнинг юрагини тезлатишга барчамиз уруниб кўрсак бўларди. Вақтни қизғонманг шундагина ҳақиқий китобxонга айланасиз.
Мастура Ҳамроева



Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...