четверг, 20 июля 2017 г.

КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШ


        Ўзбекистонда қонун устуворлигига эришиш давлат сиёсатининг асосий йўналиши ҳисобланади. Юртимизда ҳуқуқий демократик давлат, эркин фуқаролик жамияти қуриш бош мезон қилиб белгилангани бежизга эмас. Негаки, барча фуқароларнинг қонун олдида тенглиги, конституция ва қонунлар устунлигининг сўзсиз ижро этилишини таъминлаш билан боғлиқ.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Конституциямизнинг 24 йиллигига бағишланган йиғилишдаги маърузасида ҳам бу муҳим масалага алоҳида тўхталиб ўтгани бежиз эмас, албатта қонун устувор бўлган жамиятда ривожланиш тараққиёти бўлади. Бироқ, коррупция деган иллат борки, у ўзининг ҳар шакли-шамойили билан инсониятнинг маънавий ва моддий ривожига тўсқинлик қилиб, ижтимоий иллат сифатида намоён бўлиб келади. Шу ўринда “коррупция” сўзининг маъносига тўхталсак, “коррупция” лотинча сўз бўлиб “пора бериб, сотиб олиш” маъносини англатади. Турли лавозимлардаги шахслар томонидан, уларга берилган ҳуқуқдан фойдаланган ҳолда, ўзига бойлик орттириш мақсадида фойдаланиши, шунинг баробарида жиноий фаолияти тушунилади. Шундай экан, бу иллатга қарши курашиш барчамизнинг асосий вазифамиз. Бунинг учун энг аввало қонун билан аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш лозим. Жамиятда коррупцияга қарши муросасиз курашиш, унга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида олдини олиш масалаларига жиддий эътибор қаратиш лозим. Шундагина коррупция ҳар қандай жамиятнинг, давлатнинг миллий давлатчилик асослари, сиёсий ва иқтисодий ривожланишига хавф сола олмайди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...