пятница, 28 ноября 2014 г.


ИСТЕЪМОЛЧИ НОҲАҚ БЎЛИБ ЧИҚДИ.
Олинсой тумани, Катта вахшивор-2 маҳалласида  яшовчи, туман иқтисодиёт ва ҳизмат кўрсатиш коллежи Бош ҳисобчиси фуқоро А.Р.Хидоятов фойдаланган электр энергияси учун мунтазам пул тўлаб келган бўлсада, Олтинсой туман электр тармоқлари корхонаси (ТЭТК) томонидан унга 160.000 сўм қарздорлиги  борлигини маълум қилинган. Туман ТЭТК истеъмолчига турли бахоналар билан аниқ ҳисоб китоб қилишни пайсалга солган. Хисобланган сумма тўлаб берилмаса, ишни фуқоролик судига ўтказишни таъкидлашган. Мавжуд тушунмовчиликни хал қилишда истеъмолчи А.Р.Хидоятов  “Давр мезони” газетаси таҳририятига амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.

 “Давр мезони” газетаси таҳририяти Олтинсой тумани Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятидан (ИХХКЖ)  истеъмолчининг аризасини ўрганиб чиқиб, масалани ижобий ҳал қилишда амалий ёрдам беришни сўради. Тахририятга йўлланган жавоб хатига кўра, ариза Олтинсой туман ИХХКЖ раиси Ш. Мамараимов ва Олтинсой туман электр тармоқлари корхонаси (ТЭТК) масъул ходимлари томонидан ўрганиб чиқилган.
2010 йилдан 2014 йил июль ойигача тўланган тўловлар қайта солиштирилганда, 8 август 2014 йил холатига кўра истеъмолчининг 160.000 сўм эмас, 196403 сўм қарздорлиги борлиги аниқланган. Ушбу масала юзасидан берилган далолатномага асосан  А.Хидоятов қарздорликни тан олиб, ойма ой иш ҳақидан тўлаб боришни маълум қилган.

Мастура Хамроева 

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...