ЮЗДА ЮРМА ЮЗГА КИР.
Биламизки транспорт воситаларидан
фойдаланганда ҳайдовчилардан фақатма-фақат огоҳлик талаб этилади. Шунинг учун
хам бежис “юзда юрма юзга кир”деган нақл бор доно ҳалқимиз. Биргина
автотранспорт хайдовчиси хатоси ва эхтиётсизлиги ўзининг ёки атрофидаги
инсонларни бўлмаса йўлдан ўтаётган пиёдаларнинг хаётига хавф солиши мумкин.
Транспорт воситаларини бошқариш шунинг учун катта маъсулиятни талаб қилади.
Хушёрликни била олмаган хайдовчилар
эса йўл харакатига оид автохалокатни содир этишади. Сариосиё тумани “Сариосиё”
ШФЙ, “А.Навоий” махалласида истиқомат қилувчи 1984 йилда таваллуд топган
Хақназаров Аббосбек Тўхтаевич автотранспорт бошқарув жараёнида автоҳалокатга
йўл қўйган. Транспорт воситасини рўйҳатдан ўтказилинганлиги ҳақида ҳужжати,
транспорт воситасини эгаси бўлмаган тақдирда эса умумий эгалик ҳуқуқини берувчи
ҳужжати бўлмаганлиги шу билан бирга йўл варақаси бўлмагалиги ва эътиборсизлик
оқибатида хали вояга етмаган бир инсонни хаётига жиддий хавф солди.
2013 йил 23 июнь санасида 09:00 лар
чамасида акаси фуқоро Хақназаров Алижон Тўхтаевичга тегишли бўлган “Ласетти”
русумли 75 У 909 АА давлат белгили автомашинасида Аббос Хақназаров Сариосиё тумани, А.Навоий махалласида яшаган
вояга етмаган Султонов Абдулқодир Валишер ўғлини бошқарувидаги лассети
автомашинаси билан туртиб, тан жарохати етказиб, йўл транспорт ҳодисасини содир
этади. Тергов натижалари асосида ва жабрланувчи
Султонов Абдулқодир Валишер
ўғлига етказилган тан жарохатлари хулосалари асосида Аббос Хақназаров жиноят харакатлари
учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266 моддаси 2 қисмида назарда
тутилган жиноят аломатлари эҳтиётсизлик оқибатида содир этилганликда айбланди.
Жиноят жазосиз қолмайди. Лекин жамиятимизда
инсонпарварлик тамойиллари хамма нарсадан устун туради. Ўзбекистон
Республикасининг Олий Мажлиси Сенати томонидан 2013 йил 12 декабрдаги
“Ўзбекитон Республикаси Конституциясининг йигирма бир йиллиги муносабати билан
амниция тўғрисида”ги Қарорининг 2 бандига мувофиқ илк бор жиноят содир
этганлиги учун ҳамда айбига тўлиқ иқрор бўлганлиги ва пушоймонлиги сабаб Аббос
Хақназаров озод қилинди. Энг асосийси эндиликда хатога йўл қўйиб, эхтиётсизлик
сабаб жиноятга қўл урган инсонлар бу кечиримлиликнинг асл моҳиятини англаб
етиб,бундан ҳаёт йўлларида зарур хулосалар чиқариб олишдадир.
Мастура Хамроева
Комментариев нет:
Отправить комментарий