пятница, 28 ноября 2014 г.


my.gov.uz: тез ва қулай ҳамда албатта ишончили.......

Давлат корхонларига ёки ҳокимият идораларига фуқоролар мурожаати хар куни қабул қилинади. Фуқоролар аризалари турли хил йўналишда бўлиб барчаси бирдек ўз аризасига жавоб олишни хохлайди. Маълумки биргина вилоят  ҳокимлигида мурожаатлар  хокимлик девонхонасида  фуқаролардан  оғзаки ёки ёзма шаклдаги ариза, таклиф ва шикоятлар қабул қилинади. Ҳар бир фуқаронинг қабулидан сўнг қабул варақалари расмийлаштирилади. Унда қабул қилинган фуқаронинг фамилияси, исми, отасининг исми, истиқомат қиладиган жойи, мурожаатнинг қисқача мазмуни ёзиб қўйилади. Қабул варақаси умумий бўлимда рўйхатдан ўтказилади. Қабулда кўтарилган муаммо ҳал этиш учун тегишли ижрочиларга юборилади ва унинг назорати ҳокимлик девонхонанинг тегишли бўлинмаси ва умумий бўлим раҳбарлари томонидан шахсан назорат қилинади. Фуқароларни қабул қилишни ташкил этиш учун эса масъулият вилоят ҳокимлиги умумий бўлим бош мутахассиси  зиммасига юклатилади.

    Ариза ва шикоятлар вилоят ҳокимлигига тушган кунидан эътиборан бир ойгача бўлган муддат ичида, қўшимча ўрганишни ва текширишни талаб этмайдиган ариза ва шикоятлар эса ўн беш кундан кечиктирмай кўриб чиқилади. 
 Хар бир мурожаатнома юқорида келтирилгандек  бир ой ёки ўн беш кун ичида қўриб чиқилади. Эндиликда эса сиз бир ой кутишингиз ёки шикоятингизни кўриб чиқилишини билишингиз учун ўн беш кун сабр қилишингиз шарт эмас. Фақатгина компютер қаршисига ўтириб интернет орқали my.gov.uz портал манзилини ёзсангиз бўлгани сизнинг шикоятингиз ўз манзилига тезда етиб боради ва худди шундай тезликда ўз жавобини топади. Зеро Ягона интерактив давлат хизматлари портали хам айнан фуқороларимизга қулайлик яратиш мақсадида ташкил этилган.  Портал асосан давлат органлари томонидан кўрсатиладиган, шу жумладан пулли асосда кўрсатиладиган интерактив давлат хизматларидан еркин фойдаланишнинг, фойдаланувчиларга давлат органларига тўғридан-тўғри мурожаат қилиш учун имконият бериш мақсадида фаолият бошлаган. Шу билан бирга фойдаланувчиларнинг давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлиги самарадорлигини ошириш, давлат органларига мурожаат қилинганда фойдаланувчилар учун бюрократик тўсиқларни қисқартириш ва уларни бартараф етишни мақсад қилиб олинган. Ягона интерактив давлат хизматлари портали ташкил этилиши «електрон ҳукумат»ни янада ривожлантириш ва давлат бошарувига замонавий ахборот технологияларини жорий етишда яна бир қадам бўлди десак адашмаган бўламиз. Портал орқали барча ҳизматлардан фойдаланса бўлади. Жумладан банк ва молия хизматлари, лицензиялаш ва рухсат берувчи ҳужжатлар,электрон тўловлар, уй-жой ва коммунал хўжалиги, алоқа ва ахборот технологиялари, элчихона хизматлари, архив, суғурталаш, меҳнат ва бандлик масалалари, тадбиркорлик, ҳуқуқий маълумотлар,солиққа тортиш, инвеститсия ва савдо, соғлини сақлаш, интеллектуал мулк, транспорт ва ташувлар, маданият ва спорт, кўчмас мулк, божхона, таълим сохалари бўйича барча маълумотларга эга бўлиш мумкин.
Электрон тарзда аризалар қабул қилиниб мурожатлар хал қилиниши эса аксар инсонларни ишонтирмаганди. Кечагина ғоя бўлган бу фикр бугун рўё сингари одамлар ҳаётига кириб бориши кишини қувонтиради. Хам қулай ва қисқа муддатларда аризаларни кўриб чиқилиши барча фуқороларимиз учун зарур эканлигини таъкидласак тўғри бўларди.
Портал қулайликлари билан танишар экансиз  интернет улкан ахборот макони эканига яна бир бор амин бўласиз. Портал хеч бир инсонни бефарқ қолдирмайди.
Лекин ҳозирги кунда интернет тармоғини унчалик тушунмайдиган  инсонлар бу портал ҳақида билишмайди. Билишса хам қай йўсинда фойдаланиш усулларидан хабарсиз. Биргина шу камчилик компютердан фойдалана олиш кўникмаси мавжуд бўлмагани фуқороларнинг порталга электрон тарзда ариза тақдим этишларига тўсиқ бўлмоқда. Шунинг учун хам фуқоролар орасида ушбу портал қулайлик томонларини ва энг асосийси ушбу портал фаолият олиб бориш кўлами ҳақида маълумотларни етказиш зарур. Зеро фуқоролар учун уларга бўлган эътибор ва мурожатларини тезроқ хал қилиниши муҳим саналади. Фуқороларни кенг жалб қилиш мақсадида эса айниқса оммавий ахборот воситаларида нафақат портал ҳақида, янгиликлари тўғрисида балки ариза ва мурожатлар қай усулда ўз жавобини хам олаётганлиги ҳақида ҳам мақолалар бериб борилса портал фойдаланувчилари сони янада ортиб борарди. Зеро инсон учун яратилган имкониятлар эшиги кўп. Кимдир фойдалана олади, кимдир эса йўқ. Фойдалана олмайдиган инсонларга фақатгина ўша эшикларни очиш учун калитни қўлига тутказса бўлгани у хам барчамиз қатори имкониятлардан фойдалана олади. Ягона интерактив давлат хизматлари портали хам бир имконият эшигининг калити ҳисобланади. 
Мастура Хамроева

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...