Болалар саломатлигининг аҳамияти
Ўзбекистон мустақил
босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва
ривожлантириш жамоат фондининг 2014-2015 йилларга мўлжалланган “Мамлакатимиз ОАВнинг оила институтини
мустаҳкамлаш масалаларини ёритиш бўйича салоҳиятини ошириш” лойиҳаси
асосида, БМТнинг UNICEF болалар жамғармаси, Сурхондарё
вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан ОАВ ҳодимлари учун вилоят касаба уюшмалари бирлашмаси кичик
мажлислар залида 4 кун давомида семинар
ташкил этилди.
Ўз навбатида
фарзандларимизнинг ҳар томонлама қулай ва шинам, санитария ва гигиена
талабларига тўлиқ жавоб берадиган масканларда таълим-тарбия олишлари уларнинг
соғлом вояга етишларига замин яратади. Шу асосда вилоятда амалга оширилаётган
ишлар тўғрисида вилоят ДСЭНМ бошлиғи
биринчи ўринбоасари Тоҳир Турсунов, Термиз шаҳар 10-сон мактабгача таълим
муассасаси мудираси Дилбар Тожиева, Термиз шаҳар ДСЭНМ болалар ва ўсмирлар
бўлинмаси мудираси Дилфуза Муҳаммадиева, вилоят умумтаълим мактаблари бўйича nозалик
ва саломатлик маркази раҳбари Муқаддас Ҳасанова маъруза қилишди.
“Оналик ва болаликни
муҳофаза қилишнинг устувор масалалари”га бағишланаган семинар иккинчи кун
мавзуси бўлди. Биламизки соғлом фарзандлар туғилишида энг аввало соғлом
она замин бўлади. Боланинг тўрт мучаси бутун, ҳар томонлама
соғлом дунё юзини кўриши ота ва она учун катта бахтдир. Лекин бир кам дунё
деганларидек, юртимизда носоғлом туғилаётган мурғак чақолоқлар ҳам талайгина.
Бундай ҳолатларни олдини олишда амалда бажарилаётган ишлар юзасидан Вилоят
Соғлиқни сақлаш бошқармаси бош педиатори Алишер Жўраев, вилоят Скрининг маркази
директори Бахром Сиддиқов, Вилоят перенатал марказининг врач акушер гинекологи
Улғузи Алламуратова маълумот айтиб ўтишди.
Маълумки ҳозирги
вақтда 3500 га
яқин ирсий-генетик нуқсонлар аниқланган бўлиб, бундай касалликларнинг аксарияти
болалик даврида кўзга ташланади. Бугунги кунда вилоятимизда 105 та
туғма гипотериоз, 31 та фенилкетонурия касалликлари аниқланган. Шу
билан бирга вилоят перинатал маркази
маълумоти бўйича 2014 йилнинг 09 ойи
3030 нафар тирик туғилган чақалоқлар қайд этилган бўлиб, шулардан 2367 нафари
тўлиқ муддатида туғилган, 348 нафари чала туғилган чақалоқлардир. Эрта неонатал
ўлим 49 нафарни ташкил этиб, турли туғма нуқсонлар билан туғилган чақалоқлар
сони 7 нафарни ташкил этган.
Тиббий кўрик
натижасида жами 95 нафар чақалоқларда
турли хилдаги касалликлар аниқланган.
Шундан 65 нафарида рухий касалликлар, 7 нафарида тери-таносил
касалликлари, 13 нафарида ОИТС
касаллиги, 3 нафарида гиёхвандлик, 7 нафарида сил касалликлари маълум бўлган.
Болалар саломатлиги
ҳақида сўз борганда уларнинг юқумли касалликларнинг
олдини олишнинг асосий йўналишларидан бири бу эҳтиётдан эмлаш ишидир, уни тўғри
режалаштириб ўтказиш касалликларни камайтириш ва уларга қарши курашдаги асосий
тадбирлардан бири ҳисобланади. “Болалар саломатлигини таъминлашда эмлашнинг аҳамияти”
мавзуси учинчи кун асоси бўлди. Вилоят кўп тармоқли болалар шифохонаси
эминологи Дилмурод Нормаматов,Термиз шаҳар 13 умум таълим мактаби ҳамширалари Ситора Мамадиева, Mадина
Ходжиева, вилоят ДСЭНМ эпидемилоги
Абдусамад Бердиев вилоятимизда болалар ва катта ёшли инсонларни эмлаш
жараёнлари ҳақида маърузаларида таъқидлашди.
Вилоятимизда юқумли
касалликларга қарши эмлаш ишлари жорий
йилнинг март ойида бошланиб, унга кўра
янги туғилган чақалоқларни сил, полиомиелит, вирусли гепатит В
касалликларига қарши эмлаш 99,6 фоизга, 1 ёшгача бўлган болаларни дифтерия,
қоқшол, вирусли гепатит В, ХИБ инфекцияга қарши эмлаш 98,6 фоизга,
полиомиелитга қарши эмлаш 99,1 фоизга, 2 ёшгача бўлган болаларни дифтерия,
қоқшолга қарши эмлаш 98,8 фоизга, полиомиелитга қарши эмлаш 99,1 фоизга,
қизамиқ-паротит-қизилча касалликларига қарши эмлаш 98,8 фоизга етди.
Хар бир
жамиятнинг келажаги унинг ажралмас қисми ва хаётий зарурияти бўлган таълим
тизимининг қай даражада ривожланганлиги билан белгиланади. Фарзанд ҳали она вужудида бўлган
вақтдан барча омилларни ўзлаштириб
боради. Она вужудидаги боласини “ҳали ҳеч нарсани сезмайди ёки тушунмайди” деб ўйлаши
мумкин. Лекин она эмбрионида
ривожланаётган бола ташқи томондан бўлаётган барча яхши ёки ёмон таъсирларни
нафақат фарқлайди, балки ўзининг шу таъсирга нисбатан мос билвосита жавобини
ҳам қайтаради. Ушбу жиҳатларнинг барчасини ўзида жамлаган “Сифатли таълим ва
боланинг эрта ривожланиши” мавзусида тўртинчи кун иштирокчилар маълумотлар
тинглашди. Вилоят Педагогларни қайта
тайёрлаш ва малакасини ошириш институти катта ўқитувчиси Абдумалик Нурмаматов, Термиз
шаҳридаги 11-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси Дилбар Нормуродова,
Маънавият гулшани вилоят газетаси бош муҳарири Норқувват Тўраев, 10-сон
мактабгача таълим муассаcaси услубчиси Сайёра Розиқова, 28-сон мактабгача
таълим муассасаси мудираси Хаитой Норпўлатовалар болаларнинг тарбиясининг
сифати ва унинг нечоғлик бола оламининг шаклланишидаги ўрни ҳақида маъруза
қилишди. Семинар жараёнларида мавзу
юзасидан қизғин савол-жавоблар бўлиб
ўтди.
Жамиятда содир бўлаётган энг муҳим воқеаларни
кенг жамоатчиликка етказишда ОАВ ларининг ўрни беқиёс. Шу жиҳатдан вилоят
журналистларини қамраб олган мазкур семинарда мавзулар орқали илгари сурилган
болаларнинг етук камолга етишидаги барча омиллар ҳақида тушунтириш ишлари
амалга оширилди.
Мастура Хамроева
Комментариев нет:
Отправить комментарий