понедельник, 12 января 2015 г.

Ватаним деб яша болам
Оллоҳдан боламнинг камолга етиб, солиҳ фарзанд бўлиб ўсишини  ҳар куни дуо қилиб, сўрайман.  Ягона ўғлим  отаси эриша олмаган орзуларини амалга ошириш учун ҳам болалик онларидан  тинмай ўқиди, билим эгаллади. Ватан ҳимоячиси бўлиш унинг ҳаётий мақсадига айланди. Шукурким бугун у ўрганиб олган билимлари асосида Ўзбекистон Республикаси ИИВ академияси тингловчилигига қабул қилинди. Шарипов Ўктам Музафффар ўғли.


Ҳа, шу йигит менинг кўз қорачиғим. Ўғлим бу йўлни бежиз танламади. Доим “Онажон шу эл ўғлони эканман, доим уни ҳимоялаб, бир қарич тупроғига ёмон кимсалар қадам босишига йўл қўймайман. Ватанимни сизнинг кўзларингизда кўргандек бўламан”-дейди. Бу сўзларини  эшитиб,  мард ўғлим борли-гидан фахрланаман. Айниқса, ўқув юртидан  келган  ташаккурнома мени янада руҳлантирди.
“Ўз тақдирини Ватан тақдири билан ҳамоҳанг деб билган, мана шундай билимли, тарбияли, мард ва иродали фарзандни тарбиялаб, вояга етказганингиз учун, сизга самимий миннатдорчилигимни билдираман”. Ташаккурномадаги ушбу сўзлар ҳар доим хотирамда муҳрланиб туради. Зеро отаси эриша олмаган орзуга бугун фарзандим ўз қадамлари билан пойма-пой чиқиб бормоқда.
Ўктам менга ва унинг камолини кўра олмаган отасига муносиб фарзанд. Болам менинг ғурурим, орим, таянчим ва суянган тоғим!!! Ўғлим Ватан ҳимоячилари куни байраминг муборак бўлсин. Сен билан фахрланаман!
Маҳсума Ёдгорова

Термиз шаҳри.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...