вторник, 10 декабря 2019 г.

Глобал замоннинг ёшлар муоммоси
Халқимизда "Бирни кўриб фикр қил, бирни кўриб шукр қил", деган пурмаъно нақл бор. Шундан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, хозирги тахликали дунёнинг бир қатор мамлакатларида кузатилаётган турли тус-тўполонлар, тартибсизликлар негизига эътибор берадиган бўлсак, уларда давлатнинг ўсиб-униб келаётган ёшларга, уларнинг хаётдаги қизиқишлари, хуқуқ ва манфаатларига эътиборсизлиги, улардаги ёшларга оид сиёсатнинг хозирги замоннинг янги тахдидларига жавоб беролмаслиги оқибатини кқриш мумкин.

Айниқса, ёшлар тарбияси, уларни иш билан банд қилиш, соғлом турмуш тарзига ўргатиш ўз холига ташлаб қўйилгани ачинарли хол албатта. Бундай мамлакатларда давлат ва ёшлар ўртасида узилиш пайдо бўлганлигини кузатиш мумкин. Кўпгина муаммоларнинг замирида замон талаб қилган аниқ бир касб-хунарга эга бўлмаслик ва натижада, ишсизлик, бекорчилик ётади.
Бугунги замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ривожланган асрда кимлардир бу технологияларни бунёдкорлик, илм-фан, тараққиёт йўлида, кимлардир ижтимоий тармоқлар орқали миллионлаб онги мўрт, хаётда мустақил фикрлашга, эга бўлмаган ёшларни тўрга тушириш ва ўз қабих мақсадларини амалга ошириш йўлида фойдаланмоқдалар. Мақсад ёшлар қалбини эгаллаш, муайян мамлакат ёки минтақадаги бирор миллат ёхуд халқнинг онгига, унинг сезги-туйғуларига таъсир ўтказиш, уни ўз дунёқарашига бўйсундириш, маънавий жихатдан заиф ва тобе қилиш. Фикр қарамлиги, тафаккур қуллиги эса хар кандай иқтисодий ёки сиёсий қарамликдан кўра дахшатлидир.
Жахондаги вазиятни тахдил қилган кузатувчиларнинг фикрича, бугунги кунда ғарблик ёшларнинг оёққа туриб олишлари, ҳаётда ўз ўринларини топишлари қийин кечмоқда. Бунга биринчи ўринда ахборот айбдор экани айтилади. Бугун дунёга келган болаларни туғруқхонанинг ўзидаёк оммавий ахборот майдони кутиб олмокда. Ахборот шу кадар тезликда харакатланмокдаки, унинг оқимини тўхтатиб қолишнинг имкони бўлмаяпти. Бу оқим йўлида учраган хамма нарсани, хатто ахлоқ, одоб, маънавият, эзгулик каби қадриятларни, ёшу қарини "оқизиб кетмокда". Ахборот янги авлодга қарши оммавий қирғин қуроли экани тан олинади. Буни барча тушуниб, англаб етган, аммо унинг кучига қарши курашишга хамма хам жазм қила олмайди. Хориж телеканалларини олиб кўрсангиз, деярли хар бир кўрсатувида ур-йиқитлар намойиш этилади. Болалар "зўрлик", "отишма", "қотиллик", "соткинлик, "ифлослик" каби иллатлар акс этган кўрсатув, фильм ва ток-шоуларни кун бўйи томоша қилар экан, улар қандай инсон бўлиб вояга етади, деган хаёлга борасан киши...
Бугунги кунда "жахон тармоғи", "ўргимчак тури", "ахлатхона" номини олишга улгурган Интернет олдида телевидение, радио ва матбуот аста-секин иккинчи  ўринга тушиб бораётгандек. Кузатувчиларнинг интернетни ахлатхона дейишларида жон бордек. Унга яхши ахборот хам, ёмон ахборот хам жойлаштирилади. Интернетдан истаган нарсангизни топишингиз мумкин. Интернет ёмонликдан кўра яхшиликка хизмат қилиши учун харакат қилиш ва болаларни шу йўлда тарбиялаш керак. Fарблашаётган замонавий ёшларнинг "ғарблашишига" йўл кўймаслигимиз лозим.

Ижтимоий тармоқларнинг таъсири хақида болаларни огохлантириш керак. Тўғри ижтимоий тармоқларда дўст топиш яхши. Бирок реал хаётдан узоқлашиш керак эмас. Ижтимоий тармоқда соатлаб мулоқот ўтказгандан кўра, шундоққина кўчага чиқиб танишингиз билан дийдор кўришиб, жонли сухбатлашишга нима етсин?! Ижтимоий тармоқ вақтингизни бекорга совуришдан бошқа нарса эмас. Уни ижтимоий қармоқ дейиш тўғрироқ бўлади.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...