КОРРУПЦИЯ:99 та жиноят фош қилинган
Иқтисодий муносабатларни тартибга солиш, сохада қонун устуворлигини
таъминлаш тараққиётнинг муҳим шарти ҳисобланади. Амалдаги қонунчилик
хужжатлари ижросини назорат қилиш, содир этилаётган ҳуқуқбузарликларга бархам
бериш, коррупция, яширин иқтисодиётга
қарши
курашиш борасида Ўзбекистон
Республикаси Бош прокуратураси хузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш
Департаменти
Сурхондарё вилоят бошқармаси
томонидан ҳам
муайян ишлар амалга оширилмокда.
Коррупцияга қарши курашишда нафақат ҳуқуқни мухофаза қилувчи идоралар,
балки хар бир давлат идорасида жамоатчилик томонидан назорат килинадиган
коррупцияга карши курашиш буйича ички дастурлари фаолияти йўлга қўйилмоқда.
Бунинг
исботи сифатида жорий йилнинг 27 май
куни "Ўзбекистон Республикасида
коррупцияга карши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 5729-сонли Фармони қабул қилинди.
Департаментнинг Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан коррупция холатини
фош этиш борасида утказилган тадбирлар натижасида хизмат ваколатини суиистеъмол
қилган 11
нафар хокимият, 5 нафар банк, 2 нафар ички ишлар, 1 нафар солиқ ва 98 нафар бошқа
назорат ндоралари мансабдор шахслари хамда ходимларига нисбатан жами 99 та
жиноят ишлари қўзғатилди.
Коррупциянинг энг ижтимоий хавфли кўриниши порахўрликка қарши курашиш
борасида 71 та холатда мансабдор шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилди.
Бу каби ишлар самараси ўлароқ вилоятимизда коррупция холатларининг сони
кескин камаймоқда.
Комментариев нет:
Отправить комментарий