Мурувват чегара билмайди
Юртимизда болалар
саломатлиги ва уларнинг камолга етиши учун мустақиллигимизнинг илк кунлариданоқ
шароитлар яратилинди. Бу йўлда "Соғлом авлод учун" халқаро хайрия
фонди ташкил этилиши катта қадам бўлди. Бугунги кунгача фонд аҳолининг кам
таъминланган, ижтимоий ҳимояга мухтож оилаларнинг имконияти чекланган
фарнзандларига ғамҳўрлик қилиб келмоқда.
"Соғлом авлод учун" халқаро ҳайрия
фонди Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш Вазирлиги ва Германиянинг
"Фриеденздорф Интернейшнл" халқаро ҳайрия ташкилоти билан хамкорлик доирасида кўп йиллардан буён 14
ёшгача бўлган ногирон болаларни Германия клиникаларида жаррохлик амалиёти ўтказилиб,
соғломлаштиришни йўлга қўйган. "Фриеденздорф Интернейшнл" халқаро ҳайрия
ташкилоти маъсул ходимларидан иборат делегация 2019 йил 10-12 апрел кунлари Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида бўлишди. Германиялик
мутахассислар томонидан Сурхондарё вилоятининг шаҳар ва туманларидаги 15 нафар
14 ёшгача бўлган бемор болалар тиббий кўрикдан ўтказилди. Натижада вилоятимиздан
6 нафар ногирон болалар Германия клиникаларида даволаниш учун танлаб олинди, шулардан
3 нафари 15 августда Германия давлатига соғломлаштириш учун жўнатилди. Жорий
йилнинг 18-феврал санасида вилоятимизнинг 3 нафар бемор болалар Германиянинг нуфузли
клиникаларида соғломлаштирилиб қайтишди. Улар орасида Хасан Янгибоев ҳам бор.
-Фарзандим дардига шифо
топа олмайманми деб ўйлагандим. Имкониятим етмагани учун даволата олмадим-дейди Хасан Янгибоев онаси Махбуба Худойбердиева. Минг шукрким бизнинг
юртимизда ҳеч бир бола эътибордан четда эмас. Болам Германияда даволаниб
қайтди. Ҳаётга бўлган қизиқиши янада ортди. Бу учун Муҳтарам Президентимиз
Шавкат Мирзиёевга, “Соғлом авлод учун” халқаро ҳайрия фонди рахбари Светлана
Инамовага ва Вилоят ҳокимимиз Тўра Боболовга миннатдорчилик билдираман.
Айтиш керакки бугунги
кунгача Тошкент ва вилоятларда ташкил этилаётган тиббий кўрикларга болаларнинг
бориб келишида Вилоят ҳокими Тўра
Боболовнинг ҳиссаси катта. Шу сабабдан
бугунги кунгача вилоятимиздан 27 нафар
болалар Германиянинг нуфузли клиникаларига даволандилар.Жорий йилда Тошкент
Педиатрия Институтининг кардиохирургия бўлимида 17 нафар ва "Эрамед"
клиникасида 15 нафар "Туғма юрак нуксони" ташхиси билан болаларда
жаррохлик амалиёти ўтказилиб соғломлаштирилди. Вилоятимизнинг16 нафар
болажонларига "Лаб ва танглай кемтиглиги нуқсони билан Тошкент
Стоматология Институтининг пластик жаррохлик бўлимида 1-2 этап пластик
жаррохлик амалиёти ўтказилди. Кам таъминланган оилалардан келиб тушган 27 та
аризага ассосан фарзанлари "Туғма юрак нуксон" ташхиси билан навбатга
қўйилди.
Ходжамқулова Бўрихол Бабаевна
"Соглом
авлод учун" халқаро хайрия фонди
Сурхондарё
вилоят худудий филиали в/б директори
Комментариев нет:
Отправить комментарий