Пиротехника воситалари пақилламайдиган бўлди
Йил охирига яқинлашар эканмиз барчанинг ҳаёлига “Янги йил” байрами келади. Ҳақиқатда мазкур байрамнинг шукуҳи ўзгача, бироқ орзиқиб кутилаётган янги йилда дилхираликлар келтириши мумкин бўлган пиротехника воситаларини айрим “қаҳрамонлар” ноқонуний даромад топиш мақсадида, “бозор”га чиқаришга уринишмоқда.
Бу каби қонунбузилишини олиш мақсадида, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими, “Амузанг” темир йўл чегара божхона пости ходимлари хамда Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда Ангор туманида тезкор тадбир ўтказишди.
Тадбир натижасида, фуқаро Ў.Ф. 3465 дона пиротехника воситаларини сотмоқчи бўлган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Комментариев нет:
Отправить комментарий