Локайдлик
инсонни тубанлик сари етакловчи йулдир
Маълумки, ўзини диндор, иймон-эътиқодли қилиб кўрсатувчи, бўлмағур сафсаталари билан
атрофидаги одамлар, айниқса
ёшлар ишончига кириб олишга уринаётган айрим мутаассиб кучлар хар лахзада тинч ва осуда ҳаётимизга хавф солиши,
фарзандларимиз онгини
захарлашга
интилиши табиий. Бундай кора ниятли кучларнинг сохта ақидаларини,
риёкорликларини фош этиш хар биримизнинг бурчимиздир.
Сир эмаски, бугунги
глобаллашув жараёни хар биримиздан маънавий баркамол, етук
инсонни тарбиялашни, эзгу мақсадларимиз
йўлига
тўғаноқ бўлишга зўр бериб интилаётган
ёвуз ниятли кучларга қарши
хамжихатлик билан кураш олиб боришни тақоза этади. Мамлакатимиздаги
тараққиётни
издан чиқариш
учун ташқаридан
ва ичкаридан туриб тахдид солаётган хар қандай кўринишдаги хатарларга қарши ўз вақтида қатьият ва изчиллик
билан кураш олиб боришимиз зурур. Яъни, хориждан келтирилган бехаё либосларни
кийиб чиққан
фарзандимизга унга маъқул
келадиган, ўз
миллий менталитетимизга монанд либосни кийишни таклиф этишимиз, катта пул ваъда
қилиб
ўғил-қизимизни хорижга ишга
таклиф этувчиларга ўз
юртимизда ўғил-
қизимизнинг
насибаси улуғлигини
амалда кўрсатишимиз
шарт.
Кутилмаганда оиламизга
моддий ёрдам ёки хомийлик кўмаги
беришни истаб қолган
кимса ким ва у қандай
ташкилотнинг одами? Қандай
асосларга таяниб сизга моддий ёрдам ёки пул ваъда қилаяпти? Нима учун у
сизга қиммат
қоғозларга босилган
адабиётларни текинга бераётир? Бу адабиёт ичида нелар яширинган ва бу
адабиётлар орқали
у халқимизга
нималарни тарғиб
қилаяпти?
- Бу хақда
жиддий ўйлаб
кўришимиз
лозим. Энг мухими, маънавий-тахдид - инсон эркинлигига, келажак авлод ва
мустакил давлатимиз келажагига карши тахдид эканлигини асло унутмаслигимиз
керак.
Яна шуни таъкидлаш
керакки, махалла-куйда, ўзимиз
ишлайдиган мехнат жамоасида бўлсин,
хох ёшлар кўп
тўпланадиган
ўқув
даргохлари, ётоқхоналарда
ёки жамоат жойларида булсин локайдликка, бепарволикка берилмайлик. Сизни ёки
фарзандингизни катта пул ваъда килиб чет элга ишга таклиф этаётган одамларга
асло эргашманг. Сабаби, айнан шундай кимсалар сизнинг локайдлигингиздан
фойдаланиб фарзандингизни ёки таниш- билишларингизни чет давлатнинг кайсидир
корчалонига кул килиб сотиб юбориб, халокат сари етаклаши мумкин. Демак,
локайдлик инсонни тубанлик сари етакловчи йўлдир. Буни асло
унутмайлик.
Комментариев нет:
Отправить комментарий