"Оммавий
маданият"
Глобаллашув-хаёт
суръатларининг беқиёс
даражада тезлашуви демакдир. Бу жараённинг ўткир ва кенг камровли
таъсирини деярли барча сохаларда
кўриш,
акс
этиш мумкин.
Айниқса,
давлатлар ва халқлар
ўртасидаги
интеграция ва хамкорлик алоқаларининг
кучайиши, хорижий инвестициялар, капитал ва товарлар, ишчи кучининг эркин
харакати учун қулайликлар
вужудга келиши, кўплаб
янги иш ўринларнинг
яратилиши, замонавий коммуникация ва ахборот технологияларнинг, илм-фан
ютукларининг тезлик билан тарқалиши,
турли қадриятларнинг
умуминсоний негизда уйғунлашуви
ва бошка имкониятларнинг ортиши-табиийки, буларнинг барчасига глобаллашув
туфайли эришилмоқда.
Лекин бу тараққиётга эришувимиздан
кимлардир ёвузлик йўлида
хам фойдаланиш мумкинлигини унутмаслигимиз керак. Чунки бугунги кунда замонавий
ахборот майдонидаги харакатлар шу кадар тигиз, шу қадар тезкорки, биз эса
бу воқеаларга
бефарқ
бўлмаслигимиз
керак.
Бугунги ёшларимиз айникса, интернет орқали ҳам турли ахборот ва
маълумотларни олмоқда.
Лекин бу ижтимоий тармоқ
"оммавий маданият" кўринишида
фарзандларимизнинг онгини, қалбини
эгаллаб олиши мумкин. Турли хил хорижий мусиқалар, видеоклиплар,
фильмлардаги кийиниш,
ўзини тутиш маданиятининг миллий фазилатларимизга путур
етказиши, ахлоқсизлик
ғояларини
тарғиб
қилиниши
ўз-ўзидан оммалашиб
фарзандларнинг дунёқарашига
салбий
таъсир
кўрсатмоқда.
Бугун эса уни жиловлай олиш, унга дахл қилиш қийин, албатта. Энди
уларга буни ўқи,
ўқима
дея таъкиб кила олмаймиз ёки тусик хам куя олмаймиз. Энди биз уларни шундай
билим ва ахлоқ,
кенг дунёкараш билан қуроллантиришимиз
керакки, бунга барчамиз масъул бўлмоғимиз керак.
Тор шим, елкаси очиқ, баданга ёпишиб турган
кофта кийиб олган айрим ўзбек
қизларимиз
ўзларини
замонавий деб хисоблайдилар. Ахир, замонавийлик хамманинг эътиборини тортадиган
ярим-яланғоч
либослардан иборат эмас-ку. Мактабларда, коллежларда таълим-тарбия бераётган
устозлар болага факат билим берибгина қолмай, уларнинг
ота-онаси билан хамкорликда ўзини
тутиши, кийинишини назорат қилишлари
хам керак. Назорат бўлган
жойдагина кутилган натижага эришса
бўлади.
Биринчи Президентимиз Ислом Каримов
таъкидлаганидек, "Барчамизга аён бўлиши керакки, қаердаки бепарволик ва
локайдлик хукм сурса, энг долзарб масалалар ўзибуларчиликка ташлар қўйилса, уша ерда
маънавият энг ожиз ва заиф нуқтага
айланади. Ва аксинча-қаерда
хушёрлик ва жонкуярлик, юксак
ақл-идрок
ва тафаккур хукмрон булса,
ўша
ерда маънавият қудратли
кучга айланади".
"Оммавий
маданият" деган ниқоб
остида
ахлоқий
бузуқлик
ва зўравонлик
ғояларини
тарқатиш,
унинг ортидан бойлик ортириш, мақсадида
юрган айрим кучларнинг харакатига асло йўл кўйиб бўлмайди. Афсуски, ахлоксизликни маданият деб
билиш ва аксинча,
ўзбекона
хислатларни менсимасдан, эскилик сарқити деб қараш билан боғлик холатлар бугунги
тараққиётга,
инсон хаёти, оила муқаддаслиги
ва ёшлар тарбиясига катта хавф солмоқда.
Комментариев нет:
Отправить комментарий