среда, 11 декабря 2019 г.

ҚЎЗИҚОРИНДЕК БОЛАЛАМА КОРРУПЦИЯ


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.05.2018 йилдаги "Бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини тубдан ошириш ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш механизмларини такомиллаштириш чора- тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5446-сонли Фармони қабул қилинди.


Ушбу фармон асосида Бош прокуратура хузуридаги Иктисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти вилоят бошқармаси томонидан  бюджет маблағларини талон-торож қилиш ва улардан мақсадсиз фойдаланиш холатларини фош этилмоқда.
Бюджет маблағларини талон-тарож қилиш ва улардан мақсадсиз фойдаланиш билан боғлик 38 та жиноят ва 24 та маъмурий ишлари қўзғатилиб, давлат бюджетига 4 млрд. 435 млн.сўм миқдорида зарар етказилганлиги аникланди. Шундан  2 млрд 474,6 млн.сўми жавобгар шахслардан ундирилиши таъминланди.
Бюджетга 100,3 млрд. сўм қўшимча маблағлар хисобланиши ва 15,5 млрд.сўм ундирилиши таъминланди.

Бозорлардаги коррупция ва ҳуқуқбузарликларнинг бошқа кўринишига бархам бериш борасида 15 та жиноят ишлари фош қилиниб, 17 та маъмурий ишлар юритилди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...