понедельник, 23 декабря 2019 г.

Глобал мавзуга қайтамиз.....


   Европа Иттифоқи, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Европа Иттифоқининг Марказий Осиё Минтақавий Экологик Маркази ва унинг Ўзбекистондаги филиали ҳамда “Сувчи” Жамоат Бирлашмаси ҳамкорликда Европа Иттифоқининг “Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида сув ресурсларини барқарор бошқариш” дастуридан ўрин олган “Ўзбекистонда сув ва атроф-муҳит масалалари бўйича хабардорликни ошириш ҳамда ҳамкорликни ривожлантириш” лойиҳаси доирасида “Республиканинг олтита ҳудудларида аҳоли хабардорлигини ошириш бўйича оид чора-тадбирлар” мавзусида вилоятимизда семианар ташкил этилди.

Семинар Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази биносида  ўтказилди. Унда, оммавий ахборот воситалари ходимлари, маҳаллий сув хўжалиги ташкилотлари вакиллари ҳамда “Сувчи“ Жамоат Бирлашмаси мутахассислари иштирок этди.





       Ушбу тадбирда лойиҳа мутахассислари  семинар иштирокчиларига “Сув-бу ҳаёт шарбати”, “Орол инқирози ва уни юмшатиш”, Атрф-муҳитнинг ифлосланиши ва муҳофазаси”, “Маиший ва саноат чиқиндилари, уларни тўплаш, утилизация қилиш ва қайта ишлаш”, “Глобал иссиқлик даврининг оқибатлари” мавзулари бўйича презентация материалларини тақдим қилишди.


Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...