Экспорт ҳажмининг ортиши-
мамлакат равнақидир!
Мамлакатимизда
бугунги кунда тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш ва либераллаштириш,
тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш, маҳсулотларимиз экспорт
салоҳиятини ошириш, экспорт ва инвестициянинг тўлақонли ривожига тўсқинлик
қилаётган ғовларни, бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, улар фаолиятининг
давлат томонидан қўллаб-қувватланишини янада такомиллаштириш, маҳаллий маҳсулотларини
ташқи бозорларга чиқариш, тадбиркорларга қулай шарт-шароит яратиш, уларни ҳар
томонлама қўллаб-қувватлаш, янги ишлаб чиқриш тармоқларини жорий қилиш ва ишчи
ўринларини яратиш борасида муҳим ислоҳотлар ўтказилмоқда.
Мазкур ислоҳотлар самарасини Сурхондарё вилояти мисолида оладиган
бўлсак ижобий ўзгаришларни кўришимиз мумкин. 2019 йил 7 ойи мобайнида вилоят
божхона бошқармасининг ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари орқали 7041 та
божхона юк декларациялари расмийлаштирилган бу ўтган йилнинг шу даврига
нисбатан 594 тага ёки 9,2%га ортган. Шунингдек, вилоят миқёсида экспорт қилинган товарлар улуши 185,3 миллион АҚШ
долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 104,5 миллион АҚШ
доллари ёки 129,3 % га кўпайган.
Таҳлил
қиладиган бўлсак , Экспортга расмийлаштирилган товарларнинг ўсиши асосан
қуйидаги товарлар экспортининг кўпайиши ҳисобига тўғри келади:
дуккакли
экинлар – қиймати 41,5 миллион АҚШ доллари;
ип-калава - қиймати 30,9 миллион АҚШ доллари;
мис концентрати - қиймати 19,7 миллион АҚШ доллари;
ун –
қиймати 4,8 миллион АҚШ доллари;
карам – қиймати 4,3 миллион АҚШ доллари;
ипак ва мато – қиймати 2,7 миллион АҚШ доллари;
цемент - қиймати 2,2 миллион АҚШ доллари;
гилос - қиймати 2,1 миллион АҚШ доллари;
пиёз – қиймати 1,7 миллион АҚШ доллари.
Шунингдек, вилоятда жорий
йилнинг 7 ойи мобайнида импорт
қилинган товарлар улуши 120,5 иллион АҚШ долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу
даврига нисбатан 143,6 миллион АҚШ доллари ёки 54,3%га камайган.
Албатта, эришилаётган ушбу ютуқлар
давлатимиз томонидан тадбиркорлик субъектларига қаратилаётган эътибор ва
яратилаётган шароитлар самарасидир. Бу каби ислоҳотларни амалга оширишда
Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари ҳам “божхоначи- тадбиркор
таянчи” шиори остида ўз хиссаларини
қўшишмоқда.
Комментариев нет:
Отправить комментарий