понедельник, 26 августа 2019 г.

Истиқлолимизнинг йигирма саккиз йиллиги олдидан:"Соғлом авлод ордени" таъсис этилганига 26 йил тўлди

Ватанимиз ўз мустақиллигини қўлга киритгандан кейин ҳайрия, мурувват ишлари, ижтимоий ҳимояга мухтож инсонларга ёрдам бериш жамиятимиз фуқаролари учун ўзига хос умуминсоний қадриятга айланди.

Соғлом авлод тарбияси,оналик ва болаликни химоя қилиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислохотлар жисмоний ва маънавий жихатдан баркамол авлодни тарбиялашга хизмат килмокда. Давлатимиз рахбарининг 1993 йил 4 март куни кабул қилган фармонига мувофиқ таъсис этилган мустақил Ўзбекистоннинг илк ордени "Соғлом авлод учун"деб номланишида ана шу эзгу мақсад мужассам.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислохотлар жараёнида миллат генофондини сақлаш ва яхшилаш, турмуш даражасини ошириш , соғлом авлодни дунёга келтириш ва тарбиялаш учун барча шарт-шароитлар яратилишига алохида эътибор қаратилмокда. "Соғлом авлод учун" ордени билан тақдирлаш бу жараёнга улкан хисса қўшаётган мехридарё инсонлар мехнатининг юксак эътирофидир. 1993-2018 йилларда икки даражадан иборат мазкур орденни вилоятимизда оналик ва болаликни мухофаза қилиш, атроф мухитни яхшилаш, соғлом авлодни камол топтириш йўлида фидокорона хизмат қилган соғликни савлаш, таълим, спорт каби сохаларда мехнат вилаётган 47 нафар ватандошларимиз тавдирландилар.  "Соғлом авлод учун" ордени барча юртдошларимизга буюк келажагимиз ворисларини тарбиялашда куч ғайрат бағишлайверади.
Б.Ходжамқулова
 "Соғлом авлод учун" халқаро хайрия фонди

Вилоят филиали директори в/б                                   

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...