понедельник, 26 августа 2019 г.

Эко тренинг  Ёшлар марказида ташкиллаштирилди
Термиз шаҳридаги Ёшлар марказида Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилаётган “Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида сув ресурсларини барқарор бошқариш” дастурининг БМТ Тараққиёт Дастури доирасида “Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш омиллари” мавзусида семинар тренинги ташкил этилди.

Тренингда соҳа мутахассислари, умумтаълим мактаблари ўқитувчилари, Тошкентдан ва Термиз шаҳрида фаолит олиб бораётган  оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. Замонавий журналистикани ривожлантириш маркази теренерлари Лобар Исломова ва Дарья Османова  семинарни  интерактив усулда   олиб борди.

Тренинг кичик маърузалар, бахс ва мунозараларга  бой тарзда қизғин бўлиб ўтди.
Мастура Ҳамроева

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...