вторник, 27 августа 2019 г.

Имкон беринг сиз га мадад бўлсин аёл
“Қаердаки сиёсий ва ижтимоий ҳаётда хотин-қизлар фаол иштирок этаётган бўлса, ўша жойда иқтисодиёт ўсмоқда, барқарорлик мустаҳкамланмоқда ва фуқароларнинг фаровонлиги юксалмоқда”  -деган эди БМТ Бош котиби Антонио Гутерриш жорий йил 11 -17 март кунлари бўлиб ўтган БМТ Хотин-қизлар аҳволи бўйича комиссиясининг 63-сессиясида.

Мақолам даставвалида ушбу сўзларни бежиз эсламадим. Бугунги кунда юртимизда аёлларга ўз имкониятларини  кўрсата олиш учун етарли шароит яратилинган. Аёлларимиз жамиятимизда эркаклар билан тенг қадам ташлаётганни фахр билан айта оламиз.
 
Юртимиздаги давлат ва жамоат ташкилотлари тизимида қарийб 1 минг 500 нафарга яқин аёллар раҳбарлик лавозимларида ишлаяпти. Хотин-қизларимиз орасидан Олий Мажлис Сенатида — 17 нафар (17%) сенатор, Қонунчилик палатасида — 21 нафар (14%) депутат фаолият олиб бормоқда. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоят халқ депутатлари Кенгашларида бу кўрсаткич 23,5 фоизни, туман ва шаҳарлар Маҳаллий кенгашларида эса 22 фоизни ташкил қилмоқда.
 Республика бўйича жорий йилнинг май ойида фуқаролар йиғинлари раислиги учун ўтказилган сайловларда 1 минг 25 нафар аёл ўзини ўзи бошқариш идоралари раиси лавозимига сайланди.
 Юртимиздаги турли корхоналарда ишлаётган раҳбар аёллар сони ҳам ўсиб бормоқда. Бу кўрсаткич 2017 йили 44,2 фоизни ташкил этган бўлса, 2019 йилда 45,3 фоизга етган.
 Хотин-қизларнинг улуши соғлиқни сақлаш, ижтимоий ҳимоя ва спорт соҳасида 82,6 фоизни, фан, таълим, санъат ва маданият соҳаларида 72,1 фоизни, қишлоқ хўжалиги соҳасида 45,5 фоизни, саноатда 38,5 фоизни, қурилиш соҳасида 8 фоизни ташкил этмоқда. Юртимиздаги жами тадбиркорлик субъектлари таркибида тадбиркор аёлларнинг улуши эса 29 фоиздан иборатдир. Шунингдек, айни пайтда 1200 нафардан зиёд хотин-қизлар суд-ҳуқуқ тизими соҳасида фаолият юритади. Турли даражадаги мукофот совриндорлари бўлган хотин-қизлар сони 2400 нафардан ошди.
 Айтиш жоизки, айни пайтда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан юртимизда хотин-қизлар фаоллигини ошириш борасида кенг кўламли ишлар қилинмоқда. Жумладан, 5 та сиёсий партия билан яқин ҳамкорлик ўрнатилиб, 10 минг нафарга яқин салоҳиятли, фаол хотин-қизлардан иборат кадрлар захираси шакллантирилди ҳамда уларни депутатликка ва турли раҳбарлик лавозимларига тайёрлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси билан Меморандум имзоланди.


Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...