пятница, 23 августа 2019 г.

Журналистлар учун лойиҳа доирасида Шерободга медиа-тур

Uzwater лойиҳаси томонидан ташкиллаштирилган, Европа иттифоқи томонидан молиялаштирилган, Ўзбекистондаги  БМТ нинг Тараққиёт дастури томонидан Сув хўжалиги вазирлиги ҳамкорлигида амалга оширилаётган лойиҳанинг учинчи кунида журналистлар Шеробод туманига йўл олишди.
Ушбу тумандаги “Таллашқон келажаги” сув истеъмолчилар уюшмаси идорасида бўлишди. Ушбу уюшма биноси Европа иттифоқининг “Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида сув ресурсларини барқарор бошқариш” доирасида амалга оширилаётган БМТ Тараққиёт дастури ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг “Техник салоҳиятни мустахкамлаш” лойиҳаси доирасида таъмирланган. Янги жиҳозлар ва мироблар учун велосопедлар ҳам айнан шу лойиҳа асосида уюшмага тақдим этилган. Бу ҳақида уюшма раиси Чоршанби Ражабов биз билан сухбатда қишлоқ аҳолиси ва фермерларига ушбу лойиҳанинг катта ёрдами текканини таъкидлади.
Дарҳақиқат айтиш керакки Таллашқон қишлоғида жойлашган ушбу уюшма фолияти жонланганлиги сабабли 6 та фермер хўжалиги ва аҳоли томорқаларига ўз вақтида сув етказиб бермоқда. Бунда эса “Техник салоҳиятни мустахкамлаш” лойиҳасининг ҳиссаси ва ёрдами катта бўлди.
Шундан сўнг илғор технология “Томчилатиб” суғориш асосида боғ яратган “Боғиобод” маҳалласида яшовчи Панжи Абдураимов хонадонига ташриф буюрдик. Биргина томчитиб суғориш тизими орқали бир вақтнинг ўзида бир неча махсулот ҳосилини олиш имкониятига эга. Бу йилдан ҳосилга кирган олма дарахтида пишган мевадан дехқон ПАнжи ака барчага тақдим этди. Қуёш иссиғида тобланган, сув билан обдон тўйинган  олма таъми барчага бирдек ёқди. 

Янги технология самарасини кўриб бўлгач,  ЭР-20 канали томон йўл олдик. “Техник салоҳиятни мустахкамлаш” лойиҳа доирасида 8 км бюўлган каналлнинг 6.1 км таъмирланиб берилган бўлиб,  сув таъминоти бўйича оғир ҳудуд бўлганлиги учун кенг қулайликни яратган. Фермерларнинг барчасининг ерига сув таъминоти шу каналдан олинади. Тўлиб оқаётган сув жилоси журналистларни бефарқ қолдирмади.

Мастура Ҳамроева

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...