четверг, 9 ноября 2017 г.


Кўпчилик болалар ва ўсмирларда бирламчи сил Манту синамаси натижаси бўйича топилади, чунки болада силга хос клиник белгилар фақат 6,7% ҳолатда рўёбга чиқади, бошқа ҳолларда белгиларсиз кечади. Лекин бирламчи силнинг дастлабки даври клиник белгиларсиз кечишига қарамай, иммунитетнинг Т ва В тизимида анча-мунча ўзгаришлар кузатилади, бу эса, ўз навбатида, бола организмида сил касаллиги ривожланишининг олдини олиш учун кимёвий профилактика ўтказишни тақозо қилади. Ҳозирги вақтда, болалардаги сил жараёни, БЦЖ вакцинаси билан эмлаш, қайта эмлашни мажбуран кенг қўллаш туфайли, силнинг тарқалган (миллиар сил, сил менингити, казеоз зотилжам) турлари жуда кам учрайдиган бўлиб қолди, кўпроқ лимфа тизими зарарланади, холос.


Сил манзарасининг ўзгариши (патоморфози), болалар сили диагнозини қийинлаштиради, яъни томография, КТ, зонография асосидагина кўкрак ичи лимфа тугунларидаги кичик ўзгаришларни аниқлаш мумкин. Бироқ кейинги йилларда кузатилган сил эпидемиологиясидаги салбий ўзгаришлар, болалардаги сил жараёни асоратли кечишининг клиник белгилари пайдо бўлишини кўрсатмоқда. Бирламчи сил асоратларига инфекцион-аллергик, перифокал плеврит, бронхлар зарарланишига боғлиқ (сегмент, бўлакларни қамраган ателектаз) ўзгаришлар киради.
Умуман, болалар сили кечиши эпидемиологик ҳолатга, бола организмидаги физиологик ўзгаришларга ва ниҳоят макроорга-низмнинг иммунбиологик хусусиятига боғлиқ. Шу туфайли, сил диагностикасида боланинг оиладаги шароитлари, ота-онасида сил бор-йўқлиги (мулоқотда яшаш), сил синамасига  сезгирлик ва йиллар давомида унинг ўзгариши, БЦЖ вакцинаси билан эмлаш сифати, қўшимча бошқа касалликларнинг мавжудлиги, физиологик кечиш жараёни аломатларидаги ўзгаришлар катта аҳамиятга эга.
Ҳозирги даврда болалар сили, кўпинча, сил беморлар билан бирга яшайдиган, оилавий шароити ёмон ва БЦЖ вакцинаси билан сифатсиз эмланган, сил билан зарарланган, сурункали касалликлар натижасида иммунологик хусусиятлари сусайган, акселерация  белгилари мавжуд болаларда кўпроқ ривожланиши тасдиқланган.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

  “Бойсун баҳори” халқаро фольклор фестивалида маҳаллий,   республика ва хорижий журналистлар ҳам иштирок этишмоқда 1-7 май кунлари С урхо...