четверг, 9 ноября 2017 г.

Болаларда сил касаллиги

Болалар сили ҳам катталардаги каби Кох таёқчалари таъсирида ривожланишига қарамай, клиник манзараси катталардан фарқ қилади.


Болаларда, асосан, бирламчи силнинг клиник аломатлари рўёбга чиқади. Бола организмидаги ўсиш жараёнида рўй берадиган анатомик-физиологик ўзгаришлар, сил касалли-гининг ўзига хос клиник манзарасига олиб келади. Кўпинча, болалар силида, бола организмининг умумий заҳарланиш белгилари локал ўзгаришлардан устун туради.
Бирламчи силнинг клиник манзарасига яқин ўртада кузатилган сил синамасига сезгирлик пайдо бўлиши, албатта лимфа тизимини қамраб олиши, кўпроқ бронх ва сероз пардаларнинг патологияда иштироки, организмда ўта таъсирчанлик (гиперсен-сибилизация) белгилари ривожланиши натижасида бутун орга-низмга тарқалишига мойиллик (гематоген, бронхоген, лимфоген йўллар орқали), параспецифик реакциялар (кератоконъюктивит, тугунли эритема, скрофулодерма), ўпка ва лимфа тугунларидаги сил жараёни ўзгаришида казеоз ҳосил бўлиши ва унинг кейинчалик оҳакланиши (калцинат) каби ўзгаришлар хос.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...