Инклюзив таълим ва ОАВ
Термиз шаҳридаги
3-мактабда «Ўзбекистонда алоҳида эҳтиёжли болалар учун инклюзив таълим»
лойиҳаси бўйича вилоятдаги ОАВ ходимлари учун семинар-тренинг бўлиб ўтди.
Тадбирда
лойиҳанинг вилоят координатори, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи
ўринбосари вазифасини бажарувчи Ихтиёр Темиров алоҳида эҳтиёжли болаларни
мактабгача таълим муассасалари ва мактабларга жалб қилиш бўйича амалга
оширилган ишлар ҳақида маълумот берди. Жараёнларни ОАВда ёритиш бўйича
лойиҳанинг жамаотчилик билан ишлаш бўйича эксперти Наргиза Алиқулова сўзга
чиқди. Анжуман оҳирида ОАВ ходимлари саволларига мутахассислар жавоб беришди.
Эслатиб ўтамиз, «Ўзбeкистoндa aлoҳидa эҳтиёжли бoлaлaр учун
инклюзив тaълим»
лoйиҳaси Еврoпa Иттифoқи тoмoнидaн мoлиялaштирилгaн вa 2014 йил мaрт oйидaн 2016 йил фeврaль oйигaчa (24 oй) мўлжaллaниб, Тoшкeнт шаҳри, Сaмaрқaнд, Нaмaнгaн, Xoрaзм вa Сурxoндaрё вилoятлaрини қамраб олганди. Жорий ойда ушбу
лойиҳа натижалари, қилинган ишлар сархисоб қилинади.
Мастура Ҳамроева
Комментариев нет:
Отправить комментарий