четверг, 4 февраля 2016 г.

БОҒ ГЎЗАЛЛАРИ
Танқид,
Тахлил,
Ечим.

     Хар куни шаҳарнинг кенг кўчаларида юрган хар қандай инсон атрофидаги одамларга эътибор бермай ўтолмайди. Баъзиларига қараб хавас билан улардек бўлишни хохласанг, ёмони эса баъзи бир инсонларни кўрсанг уни танимасангда нафрат туйғуси сизда уйғонади. Биламизки  бошқа вилоятлар сингари бизда хам инсонлар ишдан бўш вақтларида оила аъзолари билан ҳордиқ чиқариш учун истироҳат боғлари боришади. Қувонарлиси яқинда шаҳримиздаги “Болажон”  номли истироҳат боғи таъмирланди. Эндиликда “Бобур” номли боғ қайтатдан таъмирланди. Истироҳат боғларига дам олиш, оила аъзолари билан сайр қилиш учун борамиз. Боғда яратилган  шароитлар  инсонларни қувонтиради. Аммо шахримиздаги “Бахт боғи” номли истироҳат боғи ҳақида бундай таърифлар бериб бўлмайди.
    
  Бу боғ инсонлар ҳордиқ чиқарадиган маскан эмас балки, юқорида айтганимдек одамларнинг нафратини уйғотадиган соҳта Лайли ва Мажнунлар хуфя учрашадиган, уларга сохта бахт улашаётган масканга аллақачонлар айланиб улгурган. Қандай дейсизми, муқаддас туйғу саналмиш севгини рўкач қилиб, купа-кундузи очиқ жойда номоқул ишларни килаётган қиз-у, йигитларга кўзингиз тушса улардан кўча тилида айтганда жирканмай бўладими? Уларнинг ўзи қолиб, ота-оналарига лаънатлар ўқишади. Бечора ота-она уларни тарбиялаб, кийинтиради. Ишониб эркин иш қилишига изм беришади. Уларчи? Фақат бир онлик эҳтиёж учун ор-номус, ҳаёни унутиб қўйишади. Бизни ўраб турган ҳаётимизда шундай бир тушунча мавжуд. Энгилтабиат аёллар ҳаёт тақазоси билан, муҳтожликдан гуноҳ ишга қўл уришади. Лекин боғда очиқдан-очиқ гуноҳга қўл уриб шарманда бўлаётган қизларчи?  Боғ гўзаллари бўлган бу қизларга нима етишмайди? Улар келажакда бир оиланинг гўзал келинчаги бўлишни орзу қилишмаса хам керак. Чунки ўзбек ҳалқимиз бундай шарманда боғ гўзалларига фақат ачиниш ва нафрат билан қарашади. Шуни била туриб яна  улар қилган иш жамиятга тўғри келадигандек, одамлар ўтиб –қайтадиган ва дам олиб, фарзандларини айлантирадиган истироҳат боғига одамлар кўз ўнгида номуссизларча иш тутишади. Уларга назарингиз тушган хамон қани йигитларда ўзбекона ғурур, қани қизларда ўзбекона ибо-ҳаё деб юборасиз. Улар учун бу тушунча аллақачонлар унитилиб бўлган.  Бундай йигит қизларга кўзи тушган одамлар эса уялиб орқа ўгириб кетишади-ю, аммо улар эса янада ҳаёсизликка шунғиб боришайверади. Шу ўринда бир савол пайдо бўлади. Наҳотки шу ёшларнинг ота-оналари бўлмаса? Шундай шармандаликка улар бирор тўсқинлик қилишмаса? Ёки ўз фарзандалари нима иш қилаётганлигига наҳотки бир бор қизиқиб кўришмаган бўлса. Қанча ёзсак шунча саволлар пайдо бўлайверади, аммо унинг кети узилмайди. Бир онлик эҳтиёж учун гуноҳга қўл урган бу ёшлар кейинчалик афсусланармикан?. Афсусланишади! Фақат унда кеч бўлади. Йигит қизни ташлаб кетганда дунёга бонг уриб “мен севги учун гуноҳга қўл ургандим, у мени алдади. Севги йўқ экан” дея севги деб аталмиш соф туйғунинг номига қора чапламоқчи бўлишади. Аслида эса улар севгининг хатто остонасига хам яқин йўламаган бўлишади. Майли ёш йигит қизлар хозирги кунда оила аъзоларининг гапига киришмайдиган ақлсиз десак хам, боғда  катта ёшдаги ақлини аллақачонлар таниб болган кишилар ўзидан анча ёш бўлган қизлар билан ҳаёсизларча қучоқлашиб турганига нима дейсиз??  Бундай вазиятлар мазкур боғда талайгина. Бу  ҳолатни кўрган истироҳат боғлари раҳбарияти уларга нисбатан ҳеч қандай чора кўрмаганлиги ажабланарли. Сабаби бундай ҳолат бир неча кундак бери эмас балки, бир неча йиллардан буён давом этиб келмоқда.  Бундай бефарқлик шармадали аҳволдаги ёшларни янада урчиб кўпайишига сабаб бўлмоқда. Вилоятимиздаги  Ички Ишлар Бошқармаси  ва  вилоят Прократурасининг вояга етмаган ёшлар билан ишлаш бўлимлари  масъул ходимлари салгина шу холатга жиддий қараб чора кўришганда, балки бундай холатлар сони камайган бўларди. Лекин орадан мана бир-неча йиллар ўтсада уларга хеч ким хеч қандай чора кўришмайди. Зеро ёшларнинг қилаётган ишларидан ота-оналари хабари бўлмаслиги мумкун. Айни боғда гуноҳ ишга қўл ураётган ёшларнинг оила аъзоларига фарзандаларининг одобсизги ёки ор-номус чегараларидан ўтиб кетаётганлиги ва энг асосийси фарзандалирини назоратга олиш кераклиги қонун йўли билан етказилинса ёки тушунтиришлар олиб борилса, балки ёшлар ўзлари қандай ишга қўл урганлиги унинг оқибати хеч қачон яхшилик билан тугамаслигини тушуниб, ўзларини ўнглаб олишган бўларди.  Зеро истироҳат боғида  доим шундай фикрлаш доираси ўзгарган ёшлар бўлганлиги учун хам узоғини яқин қилиш учун боғни оралаб ўтмоқчи бўлган ёшларга ҳам бошқа одамлар ёмон нигоҳ билан қарашмоқда. Келажак пойдевори бўлган ёшлар хар бир қиладиган ишини билиши, унга бўлган ишончни оқлаши керак. Йигитларимиз юртимиз дахлсизлигини ҳимоя қилувчи қалқонимиз бўлишса, қизлар эса кимнидир опаси, синглиси, келажакда эса бир оиланинг бекаси, фарзандларининг мунис онаси бўлишади. Биламизки аёл тангри таоло томонидан яратилган энг муқаддас зотдир. Балки шунинг учун хам аёлга таъриф берилганда, сўзлар ожиз қолар. Не –не асрлар аёлларнинг айниқса, ўзбек аёлларининг садоқати-ю, гўзаллигига тан бериб келишмоқда. Замонлар ўзгарсада улар ўзгармай қолишади.  Бугунги кунда хар жабҳада эркаклардан қолишмай, ютуқларга эришаётган  ўзбек  аёлларига дунёлар тан беришмоқда. Узоқ олисларга эмас биргина хар тонг уйимизда фаришта мисол онамизга боққан ҳамоноқ уларнинг меҳрга тўла нигоҳларида  оллоҳ томонидан берилган ўзгача сеҳр борлигини туямиз.  Шу сабабми уларнинг бизга берган меҳрини ҳеч бир ўлчовларда ўлчаб бўлмайди. Умид билан фарзанд тарбия қилган ота-она фақатгина унинг бахтини орзу қилади. Ютуққа эришса фарзандиданда кўпроқ қувонади. Шундай экан мунисгина оналаримиз-у, мехнаткаш оталаримизнинг берган тарбиясини, нон-тузини оқлаш вазифаси ёшларнинг бурчидир. Ҳар бир ёш йигит-қизлар бу ҳақида ўйлаб кўрса, дунёда уларданда азизроқ инсон йўқлиги тушиниб, уларнинг юзини ерга қаратмаган бўлишарди.

Мастура Хамроева
Танқидчи мухбир.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...