четверг, 4 февраля 2016 г.

Тикувчининг моккиси мухбир...


Давлат корхоналарига ёки ҳокимият идораларига фуқоролар ёки тегишли ташкилот, муассасалар вакиллари ҳар куни мурожаат қилишади. Улар ёзма бўлмаса оғзаки мурожаатларини ўз вақтида  масъул  ходимлар томонидан жавоб олишни хохлайди. Яратилган қулайликданми, керакли маълумотларини вақтида олиши қувонарли. Лекин баъзан шундай холатлар хам учраб турадики маъсулятсизликданми мансабдорлар томонидан  жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ҳали хануз оғзи ёпилмай қолган ошдек очиқ холатда қолмоқда. Мисол келтиришни узоқдан қидирмай биргина тахририятимиз томонидан менга обуна жараёнларига бириктирилган вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармасига мурожаатимни олсак. Мана янги йилнинг биринчи ойи ниҳоясига етиб бормоқда ҳамки аммо бизнинг мурожжатимиз, ёзган хатларимиз ҳали ҳануз жавобини топмади.

Вилоятимизда жадаллик билан амалга оширилаётган обуна жараёнлари тахририятларнинг бутун йил давомидаги буджетини белгилаб беради. Хар бир обуна ташкилотлари, тегишли муассаларидан доимий вилоят Почтаси ОАЖ дан, Матбуот  тарқатувчи шўба корхонаси, Сурхон матбуот нашрлари МЧЖ дан, Термиз таълим махсус матбуоти МЧЖ томонидан қайд этилган тақсимот жадваллари билан танишиб, олиб турамиз. Шу асосда вилоятимиздаги коллежлар миқёсида “Маънавият гулшани” газетасига обуна миқдорини билиш мақсадида маълумот сўраб бордим. Ташкилот турли бахоналар билан  тўлиқ маълумот беришдан қочиб келишмоқда. Бошқарма бошлиғи билан кўришмоқчи бўлсам ҳатто остонасига ҳам яқинлаштирмаган котиба қиз, оҳир оқибат мени бошлиқ ўринбосари ёнига йшллади қойди. Муомила, одамийлик тушунчалари унитилиб, қилинган муносабат хам қандай инсонни навсониятига тегади. Тўртинчи хокимият бўлган оммавий ахборот воситалари ходимларига муносабат шуми?  Нахот бошқарма бошлиғи обуна ишлари қай тарзда амалга оширилаётганидан хабардор бўлмаса? Ёки билиб туриб мухбирларни қабул қилмаса? Бу бахонами ёки мурожаат қилган шахсдан “келинг дея тутилдим, бандман дея қутилдим” қабилида иш тутилдими?

Охири ўзимга ўзим ном ҳам топилиб қолди: “Тикувчининг моккисига айланган мухбир.” Бошқармадаги вакиллар тикувчию мен қанташдан чарчамайдиган мокки бўлдим қолдим.
Лекин мухбир бўладими, ёки оддий фуқоро бунинг аҳамияти йўқ инсонлар мурожаати ўрганилиб жавоб берилиши керак. Бу қонунларимизда ҳам аниқ тиниқ ёзиб қўйилган. Биргина 2014 йил 3 декабрда қабул қилинган “Жисмоний ва юридик шахс-ларнинг мурожаатлари тўғрисида” қонуни мисол бўла олади. Ушбу қонуннинг 19-моддасида “Ариза ёки шикоят масалани мазмунан ҳал этиш шарт бўлган давлат органига келиб тушган кундан эътиборан 15 кун ичида, қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда эса бир ойгача муддатда кўриб чиқилади” дейилган.

Шу билан бирга, 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси”даги 43-моддаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш” га ўзгартириш киритилиб, ва унда:
“Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва кўриб чиқишни қонунга хилоф равишда рад этиш, уларни кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш, ёзма ёхуд электрон шаклда жавоб юбормаслик, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига зид қарор қабул қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланишини, мурожаат муносабати билан қабул қилинган қарорнинг бажарилишини таъминламаганлик мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади”деб ёзилган.
Шу қонунлар хам маъсулиятни унутган  инсонларни ўз ишига сидқидилдан ёндошишга чорлаш учун чиқарилган. Улар кичик бир мухбирку дея бепистандлик билан қараб, мурожаатини эътиборга ҳам олишмаяпди. Лекин жамиятда бўлаётган ҳодисаларнинг кенг жамоатчиликка етказишда тўртинчи хокимият бўлган оммавий ахборот воситаларининг ўрни ҳақида кўпчилик ҳам қанчалик юқори эканлиги англаб етмаган кўринади. Буни билиб қўйсалар яхши бўларди.

Мастура Ҳамроева

Мокки мухбир

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...