вторник, 17 декабря 2024 г.

 Болажонлар  юрт посбонлар даврасида меҳмон бўлишди 

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги Термиз гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмда Ангор туманидаги кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болаларнинг «Нурли маскан» мактаб-интернати ўқувчилари учун «Очиқ эшиклар» куни ўтказилди.
Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг 33 йиллиги муносабати билан «Янги Ўзбекистон армияси-мамлакат таянчи, халқимиз фахри!» шиори остида бошланган “Ватанпарварлик” ойлиги доирасида бўлиб ўтган тадбир қизиқарли лаҳзаларга бой бўлди.

Учрашувда ҳарбий қисм командирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари, подполковник Низомиддин Атажанов ва бошқалар мамлакатимиз Қуролли Кучларида амалга оширилаётган ислоҳотлар Ватанимиз тинчлиги, юртимиз осойишталиги ва ёш авлод бахту камолоти учун хизмат қилаётганини алоҳида таъкидлади.

Ватанимиз посбонларига кўрсатилаётган юксак эътибор ҳақида атрофлича сўз юритди.

Ҳарбий қисм меҳмонлари сўнгги йилларда Янги Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш ва яратилаётган имкониятлар тўғрисида фикр юритди.

Ушбу тадбирда ўқувчилар тайёрлаб келган шеърларини ёддан ўқиб, куй-қўшиқлар куйлади. Қизиқарли саҳна кўринишлари намойиш этилди.

-Ҳарбий акаларимизнинг Ватанга меҳр-муҳаббати, ғайрат-шижоати ва жасоратга тўла ҳаётига ҳавасим келди,-дейди мактаб-интернатнинг 11-синф ўқувчиси Зиёдулла Эралиев.-Бундай учрашувларда кўпроқ иштирок этиш кишида юртга садоқат, ўзидан катталарга ҳурмат руҳини ошириб, тинчлик ва тўкин ҳаёт қадрига етишга ундашини ҳис этдим. Ҳарбий акаларимизни бизнинг мактабимизда ҳам бўлиб, ана шундай тадбирлар ўтказишга таклиф этдим.

Тадбирда ҳарбий оркестр жамоасининг Ватанни тараннум этувчи куй-қўшиқлари, фахрий қоровул ҳамда қўл жанги усталарининг кўргазмали чиқишлари ёшларга бир олам қувонч бағишлади. Ўқувчиларга ҳарбий қисм қўмондонлигининг эсдалик совғалари топширилди. Ҳарбийлар ва ўқувчи-ёшлар биргаликда эсдалик учун суратга тушишди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

  “Ўзбекистон – 2030” стратегияси монументи очилди Янги 2025 йилнинг дастлабки кунларида Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа тумани марк...