среда, 18 декабря 2024 г.

 Янги Ўзбекистон армияси-мамлакат таянчи, халқимиз фахри!  шиори остида фестиваль ҳамда маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

Сурхондарё вилояти марказидан олис бўлган ҳудуд Денов туманида жойлашган 2 – 38 ва 42-умумтаълим мактабларида таълим олаётган ўқувчи ёшлари учун » Янги Ўзбекистон армияси-мамлакат таянчи, халқимиз фахри! » шиори остида фестиваль ҳамда маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида ёшларга ҳарбий хизматнинг шарафлилиги, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида олиб борилаётган ислоҳатлар ва яратилаётган имкониятлар ҳақида маълумотлар berildi.Yosh авлодни ватанпарварлик ва мардлик руҳида тарбиялаш, ҳарбий соҳа билан яқиндан таништириш, ҳарбий хизматнинг аҳамиятини тушунтириш, Ватан ҳимоясида хизмат қилишнинг шарафли эканини ёшлар онгига сингдирилди, ҳамда ёшлар билан мотивацион очиқ мулоқотлар ҳам олиб борилди.

Фестиваль давомида ҳарбий оркестр жамоасининг Ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлари, фахрий қоровулнинг кўргазмали чиқишлари ва қўл жанги акс этган саҳна кўринишлари ёшлар қалбида Ватанга муҳаббат, ҳарбийлик касбига ҳурмат туйғуларини янада оширди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

  “Ўзбекистон – 2030” стратегияси монументи очилди Янги 2025 йилнинг дастлабки кунларида Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа тумани марк...