четверг, 12 декабря 2024 г.

 

«Жасорат» мактаби ўқув йиғинига старт берилди

Жануби-Ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги қўмондонлик, вилоят ҳокимлиги, ҳарбий прокуратура, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, Ёшлар ишлари агентлиги, вилоят Ички ишлар бошқармаси ташаббуси билан «Термиз» умумқўшин дала палигонида жойлашган ҳарбий қисмда “Жасорат мактаби” ўқув йиғинининг 2024 йил тўртинчи мавсуми бошланди.

Сурхондарё вилоятида муқим иш жойига эга бўлмаган 18-30 ёш атрофидаги 100-нафар ёшлар 10 кун муддатда жанговар, спорт ўйинлари, маънавий-маърифий тайёргарлик ҳамда касбга йўналтириш бўйича машғулотларга жалб қилинади.

Йиғиннинг тантанали очилишда қўмондонлик ҳамда вилоятнинг мутасадди ташкилот раҳбарлари фаҳрийлар сўзга чиқиб, ушбу йиғин кўп имкониятлар ва шароитлар яратиб беришини сўзлаб, ундан оқилона фойдаланиш лозимлигини ва ўткан йиғинлардаги ёшларнинг эришган ютуқларини мисол келтириб, улкан мувофаққиятларга эришишини тилашди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

  “Ўзбекистон – 2030” стратегияси монументи очилди Янги 2025 йилнинг дастлабки кунларида Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа тумани марк...